15:30 / 06.05.2023
310

Таркиби табиий коллагенга бой бўлган 9 хил маҳсулот

Таркиби табиий коллагенга бой бўлган 9 хил маҳсулот

Коллаген — организм ҳужайраларининг табиий қурилиш материали бўлиб, терининг ёшлиги ва эластиклигига масъул. Шунингдек, тирноқлар ва сочнинг мустаҳкамлиги унга боғлиқ. Ёш ўтиши билан коллаген камайиб боради ва унинг табиий мувозанатини тиклаш ниҳоятда қийин. Шунинг учун организмдаги таркибини оширишга ёрдам берадиган озиқ-овқатларни мунтазам равишда истеъмол қилиш зарур.

Ҳайвон оқсили

Коллаген оқсил бўлиб, унинг таркибини таъминлаш учун организм уни протеинли овқатлардан олади. Парранда ва мол гўшти ва коллаген даражасини оширишга ёрдам беради ва тери, соч ва тирноқларингизни соғлом ва чиройли сақлайди.

Яшил нўхат

Фото: “Новий очаг”

Бу сабзавот оқсил миқдори бўйича ҳақиқий чемпиондир — битта порсияда 8 грамм. Нўхат сабзавот бўлган учун у ичак саломатлиги ва фаол метаболизм учун зарур бўлган клетчаткага бой.

Ширин қалампир

Бу рангли сабзавотлар таркибида антиоксидантлар, шунингдек, коллаген ишлаб чиқаришда фаол иштирок этадиган C витамини миқдори кўп. Ширин қалампирни мунтазам истеъмол қилиш терининг ёшлигини сақлаб қолишга, ажинлар каби қаришнинг биринчи белгилари билан курашишга ёрдам беради.

Сабзи

Фото: “Новий очаг”

Коллаген ишлаб чиқариш учун зарур бўлган яна бир витамин А витамини бўлиб, айниқса, сабзи таркибида мўл. шуни ёдда тутиш керакки, организм томонидан сўрилиши учун уни тўйинмаган ёғлар билан бирлаштириш керак. Зайтун ёки кунгабоқар ёғи мисол бўла олади.

Исмалоқ ва карам

Бу сабзавотлар А, C витаминлари, рух моддасига бой, улар табиий коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Ҳеч бўлмаганда ҳар куни бу сабзавотлардан салат ўрнида истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Чиа

Бу майда фойдали уруғлар коллагенни “қуриш” учун зарур бўлган оқсилга тўла — йогурт ёки салатларга чиа қўшиш нафақат фойдали, балки мазали ҳамдир. Бундан ташқари, чиа “дангаса” ичакларни қўзғатадиган хусусияти билан беқиёсдир.

Ўрик

Фото: “Новий очаг”

Бу мевада табиий коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган жуда кўп А витамини мавжуд. Витамин янги ўрик билан бирга унинг қуритилгани — туршакда ҳам йўқолмайди. Шу боис эрталабки сули бўтқасига қўшинг ёки газак сифатида истеъмол қилинг — терингиз сизга раҳмат айтади!

Нўхат

Нўхат соғлом метаболизмни қўллаб-қувватлайди ва ошқозон-ичак трактининг фаолиятини нормаллаштиради, табиий коллаген ишлаб чиқаришни ҳам рағбатлантиради. Нўхат А ва C витаминларига, шунингдек, рух ва тиаминга бой. Бу оқсилни парчалашга ёрдам беради, коллаген ишлаб чиқаришда зарур бўлган махсус витамин. Бундан ташқари, нўхат таркибидаги B витамини терининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади.

Булён

Парранда ёки мол гўшти суякларидан қилинган булён мунтазам равишда столингиз устида бўлиши керак. Қанчалик ёшингиз улғайган бўлса, шунчалик тез-тез бу таомни истеъмол қилишингиз керак: ахир булён оқсил, калсий ва табиий коллагеннинг олтин манбаидир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Таркиби табиий коллагенга бой бўлган 9 хил маҳсулот