15:03 / 17.07.2023
150

Озмоқчи бўлганларга тавсия этилмайдиган мевалар

Фото: Wday

Мева ва сабзавотлар ҳар бир инсоннинг кундалик ратционида бўлиши керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар куни уларни 3 марта асосий таом билан биргаликда, икки марта газак сифатида истеъмол қилишни тавсия қилади.

Ушбу маҳсулотлар организмга қандай фойда беради?

  • Клетчатка. Овқат ҳазм қилиш ва микробиота учун муҳим, у семизлик, юрак-қон томир касалликлари, диабет хавфини камайтиради.
  • Полифеноллар. Улар пребиотиклардир, иммунитет тизимига таъсир қилади, юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади, глюкозага чидамлилик ҳолатини яхшилайди.
  • Витаминлар. Метаболизмни тартибга солиш, инфекцияларга қаршиликни ошириш, умуман, органзимнинг тўғри ишлаши учун зарурдир.
Фото: Wday

Шу билан бирга, тўйинганлик ҳисси! Иложи борича мева, сабзавот ва резаворлар истеъмол қилишга ҳаракат қилинг, улар кўпроқ калорияли овқатларни сиқиб чиқаришга ёрдам беради, очликни бостиради ва сиз ширинликларни камроқ хоҳлай бошлайсиз.

Мевалар оддий шакарга қараганда анча фойдали бўлган табиий шакарни ўз ичига олади, аммо шунга қарамай, бошқа озиқ-овқатлар сингари уларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Агар озмоқчи бўлсангиз, унда баъзи мевалар чекланиши керак. Улар сирасига қовун, ананас ва манго киради.

Фото: Wday

Манго мевасида (~ 300 грамм) тахминан 40 грамм тез ҳазм бўладиган углеводлар мавжуд бўлиб, у 6 грамм декстроз, 21 грамм сахароза ва 14 грамм фруктозадан иборат. 100 грамм ананасда 11,8 грамм, бир тилим қовунда 7,5 грамм тез ҳазм бўладиган углеводлар мавжуд. Қоида битта: асосийси миқдорни оширирб юбормаслик — ортиқча тановул қилмасликдир.

Жуда ширин меваларни меъёрида истеъмол қилиш мумкин, лекин баъзан уларни олма, авокадо билан алмаштирган маъқул (аммо эҳтиёт бўлинг, чунки уларда шакар кам бўлгани билан калорияси кўп). Ертут, қулупнай ва малина озишни мақсад қилганлар учун энг муқобил мевалардир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озмоқчи бўлганларга тавсия этилмайдиган мевалар