date

Чумчуқ ниқобли шифокорлар

Чумчуқ ниқобли шифокорлар
Ўрта асрларда Европa ва қисман Aфрикa ҳудудларида инсоният тарихидаги энг дахшатли ва ўлимли эпидемиялардан бири — вабо кенг миқёсда тарқалди. Ўша даврда тиббиётнинг ривожланмаганлиги, гигиена ва санитария талабларининг етарли эмаслиги сабабли ушбу касаллик кутилганидан анча тез ёйилди. Вабо ҳаводаги заррачалар орқали, инсондан инсонга ёки ҳайвонлар ва ҳашаротлар орқали юқиши мумкин бўлганлиги унинг кенг ва тез тарқалишига замин яратди.

Касалликни назоратга олиш мақсадида ҳукуматлар шартнома асосида махсус шифокорларни ёллаган. Ушбу шифокорлар фаолияти қатъий ҳуқуқий асосга эга бўлиб, улар билан тузилган шартномаларда хизмат мажбуриятлари, имтиёзлари ҳамда тўлов миқдори аниқ белгилаб қўйилган эди.

Вабо тез ва хавфли тарзда тарқалгани сабабли, шифокорлар ўз соғлиғини сақлаш учун махсус ҳимоя кийимларида фаолият юритганлар. Уларнинг энг ажралиб турадиган атрибути — узун тумшуқли ниқоб эди. Бу ниқоблар кристалл ойнали кўзойнаклар билан жиҳозланган бўлиб, тумшуқ қисмига қалампир, долчин, лаванда, бибария каби доривор ўсимликлар солинган. Ўша даврда касаллик “заҳарланган ҳаво” орқали юқади деган миазма назарияси кенг тарқалган бўлган ва ушбу ниқоблар ҳаво фильтрига ўхшаш ҳимоя воситаси сифатида қўлланган.

Бундан ташқари, вабо ҳашаротлар, хусусан чивинлар орқали ҳам юқиши мумкинлиги сабабли, шифокорлар қалин матодан тикилган махсус устки кийим, баланд этик ва қўлқоплар билан тўлиқ ҳимояланган ҳолда ишлаганлар.

Ушбу шифокорлар замонавий тиббиётнинг имкониятларидан йироқ бўлсалар-да, олимларнинг китобларини ўрганиб, касалликка қарши даво топишга интилаганлар. Aнтибиотиклар ҳали кашф этилмаган даврда улар ҳар хил усуллар орқали касалликни тўхтатишга ҳаракат қилган. Шунга қарамай, вабо юзлаб шаҳарларда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган.

Орадан асрлар ўтди. Тиббиёт сезиларли даражада ривожланди. Илмий технологиялар, замонавий диагностика ускуналари, самарали вакцина ва тажрибали шифокорлар мавжуд. Бироқ шифокорларнинг инсон саломатлигини сақлашга бўлган садоқати, фидойилиги ва жасорати ўша даврлардагидек бугун ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Чумчуқ ниқобли шифокорлар