date

Қора шоколад ва қизил шароб кутилмаган фойда берди

Қора шоколад ва қизил шароб кутилмаган фойда берди

Олимлар олиб борган сўнгги тадқиқотга кўра, қора шоколад ва қизил шароб фақат завқ учун эмас, балки соғлиқ учун ҳам фойда келтириши мумкин. Peopletalk хабарига кўра, улар инсонни юрак касалликлари ва саратон хавфидан асраб, узоқроқ яшашга ёрдам беради.

Бу фойда флавоноидлар билан боғлиқ — улар ўсимлик асосли маҳсулотларда учрайдиган, кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга моддалардир.

Антиоксидантлар организмни тамаки тутуни ва ультрабинафша нурлари каби ташқи хавфлар таъсиридан ҳимоя қилади. Шунингдек, яллиғланишга қарши таъсир эса семизлик, юрак хасталиклари, артрит ҳамда бошқа сурункали касалликлар билан боғлиқ яллиғланишни камайтиради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, турли хил озиқ-овқатлардан флавоноидларни турли манбалар орқали қабул қилиш, уларни бир хил манбадан кўп миқдорда олишдан кўра самаралироқдир. Ҳатто тадқиқотга кўра, бундай парҳез ўлим хавфини 14 фоизга камайтиради.

Қора шоколад ва қизил шароб — флавоноидларга бой озуқаларнинг фақат икки намунаси. Улар билан бирга чой, олма, резаворлар, апельсин ва узум каби маҳсулотларни ҳам истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қора шоколад ва қизил шароб кутилмаган фойда берди