date
views 16 430

Қўлларни қандай оздириш мумкин?

Қўлларни қандай оздириш мумкин?
Бу муаммо ёғ захираси қўлларида тўпланадиган тоифадаги ҳамма аёлларни безовта қилади. Бизнинг маслаҳатларимиз сизга қўлларингизни бироз бўлса-да хушбичимроқ қилишга ёрдам беради. Лекин бу жараён сиздан муайян вақт ва куч талаб қилади.

Фақат қўлларингиз учун тиришманг

Афсуски, биз айнан танланган жойни оздира олмаймиз – бу ерда генетика бошқаради. Шунинг учун агар сиз қўлларингиз озишини хоҳласангиз, ҳамма жойингиз озишига тўғри келади.

Сизга бир ҳафтада камида 3 марта интервалли машқлар бажариш керак бўлади

Интервалли машқлар бажариш – қисқа дам олишли тез ва шиддатли машқлар айнан ёғларни кетказиш учун мос келади.

Бундай машқлар катта миқдорда калория сарфланиши учун ҳамма мушаклар гуруҳига таъсир қилиши керак бўлади.

8—15 мартагача кўтара оладиган оғирликни танланг

Аёллар кўпинча оғир гантель ва штангалардан қўрқади. Оғирликни кўтариш билан сиз кўпроқ калория кетказасиз ва метаболизмни тезлаштирасиз. Бу эса ўз навбатида келажакда ёғ тўпланишининг олдини олади.

Ҳар овқатланишда 25—35 г оқсил қабул қилинг

Етарли миқдорда оқсил истеъмол қилиш мушаклар массасини сақлашга ёрдам беради, тўйиш ҳиссини кучайтиради ва термогенезни тезлаштиради, лекин шундай бўлса ҳам ёғ қатламини йўқотади.

Манба: «Дарё»
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Қўлларни қандай оздириш мумкин?