Италиялик рассом Биби Марям сурати остида Ғазодаги фожиани тасвирлади (видео)

Италиялик рассом Эдуардо Кастальдо Ғазо секторидаги уруш оқибатлари, айниқса, оналар ва болалар бошидан кечираётган азоб-уқубатларни санъат орқали акс эттирди. Унинг Биби Марям ва Исо алайҳиссалом тасвирланган муқаддас сурат остида Фаластиндаги воқеликни очиб берувчи асари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу ҳақда Aljazeera хабар берди.
«Holy Mothers of Gaza» («Ғазо оналари») деб номланган асар Неаполь шаҳридаги тарихий Паппакода капелласида намойиш этилди. Унда дастлаб Биби Марямнинг чақалоқ Исо алайҳиссаломни бағрига босиб турган тасвири кўзга ташланади. Бироқ рассом суратнинг бир қисмини йиртиб очиши билан унинг остида Ғазода олинган ҳақиқий фотосурат намоён бўлади. Унда фаластинлик она вайроналар орасида ўз фарзандини бағрига босиб тургани акс этган.
Мазкур фотосурат фаластинлик фотожурналист Умар ал-Қатта томонидан олинган. Рассом икки тасвирни бирлаштириш орқали она меҳри, фарзандини ҳимоя қилиш истаги ва уруш шароитидаги оналарнинг оғир тақдирига эътибор қаратган.
Эдуардо Кастальдо аввал Яқин Шарқда қарийб саккиз йил фотожурналист сифатида фаолият юритган. Кейинчалик у ҳужжатли фотосуратларни кўча санъати ва бадиий инсталляциялар билан бирлаштиришга ўтган.
Рассомнинг фикрича, муқаддас тасвирнинг йиртилиши қайғуни ифодаловчи ва инсонларни ҳамдардликка чорловчи рамзий ҳаракатдир. Ушбу лойиҳа орқали муаллиф Ғазодаги аёллар ва болаларнинг оғир аҳволини унутмасликка чақирмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…