Янги Жеймс Бонд ролини ким ижро этади?

1 дақиқа ўқиш6
Янги Жеймс Бонд ролини ким ижро этади?

Amazon MGM Studios янги Жеймс Бонд ролини британиялик актёр Роберт Паттинсонга ишониб топширди. Шу тариқа актёр машҳур 007-агент образини гавдалантирадиган навбатдаги санъаткорга айланди. Бу ҳақда студиянинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, янги Бонд фильми режиссёри Денис Вильнёв бўлади. Сценарийни эса «Ўткир соябонлар» сериали муаллифи сифатида танилган Стивен Найт ёзади. Фильмнинг продюсерлари Эми Паскаль ва Дэвид Хейман, ижрочи продюсери эса Таня Лапуант бўлади.

Жеймс Бонд ролига номзод сифатида бир қанча актёрларнинг номи тилга олинган. Улар орасида Жош О’Коннор, Каллум Тёрнер ва Жек Лоуден каби ижрочилар ҳам бор эди. Бироқ якунда Роберт Паттинсон танланди.

Маълумот учун, аввалги Жеймс Бонд — Дэниел Крэйг 2006 йилда «Казино Рояль» фильми билан ушбу образни гавдалантиришни бошлаган. У 2021 йилда намойиш этилган «Ўлим вақти эмас» фильмигача жами бешта картинада 007-агент ролини ижро этган.

Ян Флеминг томонидан яратилган британиялик махфий агент образини расмий фильмлар туркумида шу вақтгача Шон Коннери, Жорж Лезенби, Рожер Мур, Тимоти Далтон, Пирс Броснан ва Дэниел Крэйг гавдалантирган. Роберт Паттинсон эса ушбу ролдаги еттинчи актёр бўлади.

1986 йил 13 майда Лондонда туғилган Роберт Паттинсон «Гарри Поттер ва олов косаси» фильмидаги Седрик Диггори образи орқали кенг аудиторияга танилган. Кейинчалик «Сумерки» фильмлар туркумида вампир Эдвард Каллен ролини ижро этиб, халқаро шуҳрат қозонган.

Актёр «Маяк», «Тенет», «Бэтмен» ва бошқа машҳур фильмларда ҳам суратга тушган. Шунингдек, Кристофер Нолан режиссёрлигидаги «Одиссея» картинасида ҳам рол ижро этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?