Асалнинг ҳайратланарли сири: нега у айнимайди?

1 дақиқа ўқиш145
Асалнинг ҳайратланарли сири: нега у айнимайди?

Асал инсониятга қадим замонлардан бери маълум бўлган энг ноёб табиий маҳсулотлардан биридир. Унинг энг қизиқарли хусусиятларидан бири шундаки, асал тўғри шароитда сақланса, йиллар, ҳатто минг йиллар давомида ҳам айнимайди. Хўш, бунинг сири нимада?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, асал таркибида глюкоза оксидаза деб аталувчи табиий фермент мавжуд. Ушбу фермент асалдаги сув билан аралашганда ёки намлик таъсирида глюкозани парчалаб, водород периксид (Ҳ₂О₂) ҳосил қилади. Водород периксид бактериялар, замбуруғлар ва бошқа микроорганизмларнинг кўпайишини чеклаб, асалнинг бузилишига йўл қўймайди. Шу сабабли асал табиий антисептик маҳсулот сифатида ҳам қадрланади.

Бундан ташқари, асал таркибидаги намлик миқдори жуда паст бўлади. Микроорганизмлар эса кўпайиши учун нам муҳитга муҳтож. Асалда сувнинг камлиги уларнинг яшаши ва ривожланишини деярли имконсиз қилади.

Яна бир муҳим омил — асалнинг кислотали муҳити. Асалнинг pH қиймати одатда 3,2–4,5 оралиғида бўлади. Бу кислотали муҳит ҳисобланади ва кўпчилик бактериялар учун ноқулай бўлиб, бу ҳам маҳсулотнинг узоқ муддат бузилмаслигига ёрдам беради.

Айнан мана шу табиий хусусиятлар туфайли асал дунёдаги энг узоқ сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Оқартирилмаган ва тўғри сақланган табиий асал узоқ йиллар давомида ўзининг таъми, фойдали хусусиятлари ва сифатини сақлаб қолиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?