“Мурас Юнайтед” – “Азиягол” баҳсида судланган Қамчибек Ташиевнинг иштироки муҳокамага сабаб бўлди

Қамчибек Ташиев 3 июль куни Манас шаҳрида ўтказилган "Мурас Юнайтед" ва "Азиягол" ўртасидаги Премьер-лига учрашувини стадиондан томоша қилди, деб хабар беради 24.kg.
"Қурманбек" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Ташиев VIP-трибунада кўринган. Бу ҳолат акс этган видеолар кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Ўйин муросасиз ўтди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Ҳар икки жамоа ҳам бир очкодан қўлга киритди.
Ташиевнинг стадионда пайдо бўлиши унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан кейин кўп ўтмай содир бўлди. 2 июль куни Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди "75 лар хати" деб аталган ишни кўриб чиққан эди.
Суд уни ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда айбдор деб топиб, мол-мулкини мусодара қилиш ва тўрт йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Шу билан бирга, унга уч йиллик пробация назорати тайинланди. Натижада Ташиев қамоққа олинмайди.
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш бўйича эса у оқланган. Ҳимоя томони суд қарорига қарши шикоят беришини маълум қилган.































Изоҳлар 0
…