Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 плей-оффида янги рекорд ўрнатди...

Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 плей-оффида янги рекорд ўрнатди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Франсия миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Парагвайга қарши ўтказилган ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувида ўзининг жаҳон чемпионатлари плей-оффидаги 11-голини урди.
  • АҚШнинг Пенсилвания штати Филаделфия шаҳридаги «Линколн Файненшел Филд» стадионида ўтган баҳсда ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида хизмат қилди.

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичларидаги голлари сонини 11 тага етказиб, ўз шахсий рекордини янада яхшилади.

Парагвайга қарши нимчорак финал баҳсида урилган ягона гол французларни чоракфиналга олиб чиқди.

Ҳал қилувчи гол — 70-дақиқада

2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Франция Парагвайга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида французлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўп олдига келган Мбаппе зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Франция 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Танташев бошқарган учрашув

Беллашув АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Филадельфия шаҳрида жойлашган «Линкольн Файненшел Филд» стадионида ўтказилди.

Учрашувга ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида хизмат қилди.

Плей-оффдаги 11-гол

Парагвай дарвозасига киритилган гол Мбаппе учун жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичларидаги 11-гол бўлди.

2026 йилги мундиалга қадар ушбу кўрсаткич бўйича энг яхши натижа Бразилия футболи афсоналарига тегишли эди:

  • Леонидас — 5 ўйинда 8 гол;

  • Роналдо — 10 ўйинда 8 гол.

Мбаппе бу икки афсонавий футболчининг натижасини ортда қолдириб, плей-офф баҳсларидаги голлари сонини икки хонали кўрсаткичдан ҳам оширди.

Рекорд Швецияга қарши янгиланганди

Франция етакчиси бразилияликлар рекордини ҳали 1/16 финал босқичидаёқ янгилаган эди.

Ўша учрашувда Мбаппе Швеция дарвозасига икки бор йўл топиб, Франциянинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлаган.

Парагвайга қарши гол эса унинг рекорд натижасини 11 тага етказди. Мбаппе учун мундиал давом этмоқда, демак, бу рақам ҳали яна ўсиши мумкин.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар