Фаҳрие Эвженнинг янги сериали ижтимоий тармоқларда баҳс уйғотди

Фаҳрие Эвженнинг янги сериали ижтимоий тармоқларда баҳс уйғотди

Турк актрисаси Фаҳрие Эвжен узоқ танаффусдан сўнг яна экранларга қайтишга тайёр. У “Дарбон” номли янги кўп қисмли сериалда бош роллардан бирини ижро этишга розилик бергани маълум бўлди.

Бироқ ушбу хушхабар актрисанинг барча мухлисларини бирдек қувонтирмади. Сериалда Фаҳрие Эвженнинг ҳамкори сифатида таниқли актёр Октай Кайнарча танлангани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мухлисларнинг асосий эътирози актёр ва актриса ўртасидаги 21 ёш фарқи билан боғлиқ. Кўплаб интернет фойдаланувчилари улар экранда жуфтлик сифатида унчалик мос кўринмаслигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, айрим фойдаланувчилар Октай Кайнарчанинг аввал тергов доирасида тилга олинганини ҳам эслатмоқда. Шу билан бирга, унга нисбатан билдирилган айбловлар судда исботланмагани ва у айбдор деб топилмагани ҳам қайд этилмоқда. Шунга қарамай, айрим мухлислар тергов билан боғлиқ масалалар тўлиқ якунланмагунча унинг янги лойиҳаларда иштирок этмаслиги керак, деган фикрни илгари сурмоқда.

Фаҳрие Эвженнинг янги сериали ижтимоий тармоқларда баҳс уйғотди

Ҳозирча сериал қаҳрамонлари ўртасида романтик муносабатлар бўлиши ҳақида расмий маълумот берилмаган. Бироқ бу ҳолат ҳам мухлислар орасидаги баҳсларга чек қўймади. Уларнинг бир қисми Фаҳрие Эвженга бошқа актёр ҳамкорлик қилганида сериал янада муваффақиятли бўлиши мумкин эди, деган фикрни билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, “Дарбон” сериалининг премьераси куз мавсумида АТВ телеканалида намойиш этилиши режалаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар