Венесуэлада зилзиладан кейин осмон нега қон тусига кирди?

Венесуэлада зилзиладан кейин осмон нега қон тусига кирди?

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила ортидан осмоннинг қон-қизил тусга кириши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик бу ҳолатни янги табиий офатлар аломати сифатида баҳолаган бўлса-да, мутахассислар ҳодисанинг илмий изоҳини келтирди.

VTV давлат телеканали маълумотига кўра, осмоннинг қизғиш рангга кириши геологик жараёнлар билан эмас, балки атмосферада тўпланган чанг ва майда заррачаларнинг қуёш нурларини сочиши натижасида юзага келган.

Мутахассислар тушунтиришича, бу ҳодиса «Рэлей сочилиши» деб аталади. Атмосферада чанг миқдори кескин ошганда, айниқса зилзила, кучли шамол ёки чангли ҳаво кузатилган пайтларда ушбу оптик эффект янада яққол намоён бўлади.

Венесуэлада зилзиладан кейин осмон нега қон тусига кирди?

Телеканал қайд этишича, бундай манзаралар айрим ҳолларда одамлар томонидан янги зилзилалар ёки бошқа табиий офатларнинг даракчиси сифатида нотўғри талқин қилинади. Бироқ олимлар бу оддий атмосфера ҳодисаси эканини ва хавотир учун асос йўқлигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар «зилзила чироқлари» деб аталувчи яна бир ноёб табиий феномен ҳақида ҳам эслатди. Бу ҳодиса ер қобиғида кварц сақловчи жинслар кучли босим ва ишқаланиш таъсирида парчаланганда юзага келади. Натижада электр зарядлари ҳосил бўлиб, осмонда қисқа муддатли ёруғлик чақнашлари кузатилиши мумкин.

Niqob taqqan ikki kishi vayron bo'lgan bino xarobalari oldida turibdi.

Олимлар таъкидлашича, осмон рангидаги бундай ўзгаришлар ҳар доим ҳам янги офатлардан дарак бермайди. Аксарият ҳолларда бу атмосферадаги табиий физик жараёнлар билан изоҳланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар