АҚШ байроғини кўтариб учаётган парашютчи одамлар устига қулади

АҚШ байроғини кўтариб учаётган парашютчи одамлар устига қулади

АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардан бирида кутилмаган ҳодиса юз берди. Байрам дастури доирасида осмонда АҚШ байроғини ҳилпиратиб парвоз қилаётган парашютчи қўниш чоғида бошқарувни йўқотиб, томошабинлар тўпланган ҳудудга қулаб тушди.

Воқеа гувоҳлари томонидан тасвирга олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Лавҳаларда парашютчининг ерга яқинлашаётган пайтда йўналишни назорат қила олмагани ва натижада одамлар турган жойга тушгани акс этган.

Ҳодисадан сўнг тадбир ташкилотчилари парашютчига зудлик билан ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Уларнинг билдиришича, парашютчининг аҳволи яхши ва ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олмаган.

Мазкур воқеа байрам иштирокчилари орасида қисқа муддат саросима уйғотган бўлса-да, тадбир белгиланган дастур асосида давом эттирилган.

Parashyutchi AQSH bayrog'ini ko'targan holda olomon ustiga qo'nmoqda.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар