Тухум қовуришдан тортиб жисмоний машқларгача, аёллар билан муносабатдан то соғлигингиз борасидаги ўгитларгача бўлган эркаклар учун фойдали эллик маслаҳатни сиз учун жамладик.
Ҳурматли бекларимиз учун улар асқотиб қолса ажаб эмас:
1. Камар узунлиги бел айланасидан беш сантиметр узунроқ бўлиши, ранги эса оёқ кийими ранги билан мос бўлиши лозим.
2. Оғир ёки йирик хажмли буюм кўтарган ҳар қандай ёшдаги аёлларга ёрдам бериш керак. Аммо аёллар сумкачаси, енгил шуба ёки манто бундан мустасно. Бу буюмларни фақатгина аёллар саломатлиги ёмонлашиб, уларни ўзи мустақил кўтара олмагандагина олиб юриш мумкин.
3. Жисмоний машғулотларни қанча секин бажарсангиз, мушак толалари шунчалик кўп иштирок этади ва улар янада йириклашади.
4. Елкангиз кенг бўлса, кўйлак ёқаси ҳам, галстук эни ҳам шунга мос бўлиши керак.
5. Юрак хасталиклари аломатлари — оғриқлар, кўкрак қисмидаги оғирликларга беэътибор бўлманг, дархол шифокор кўригидан ўтинг.
6. Ҳамманинг кўнглини олишга уринманг. Бировлар фикри сиз учун биринчи даражали бўлмасин.
7. Узун латифалар айтишдан тийилинг.
8. Шимда юрганингизда шим почаси пайпоқлар кўринадиган даражада калта бўлмаслиги керак.
9. Ишга кириш учун суҳбатга энг мақбул кун — душанба. Энг ёмон вақт эса кун охирлаб қолган маҳали.
10. Помидор рангини қизил қилишга хизмат қилувчи ликопин бирикмаси простата бези саратони хавфини камайтириб, уни даволашга хам ёрдам беради.
11. Биринчи қоида: вахима қилманг! Иккинчи қоида: шошманг! Учинчи қоида: биринчи ва иккинчи қоидага қаралсин.
12. Аёлларга уларни қизиқиш билан тинглайдиган эркаклар кўпроқ ёқади.
13. Эркаклар организмида турли мушаклар мавжуд: билак, кўкрак, қорин (пресс) ва ҳоказо. Бироқ энг асосий мушак доимо эътиборсиз қолдирилади. Юрак – бошқа мушаклар билан бир хил хусусиятга эга. Сиз уни кучли ва чидамли, эътиборсиз қолдирган тақдирингизда эса, заиф ҳолга келтиришингиз мумкин. Танлаш ҳуқуқи сизда.
14. Шимнинг орқа чўнтагига қалин кармон солиб юриш “пастки қават”ларга жавобгар бўлган қуймични зарарлайди. Бу эса биринчи навбатда бел оғриғини келтириб чиқаради.
15. Ҳар куни бир дона банан истеъмол қилсангиз, унинг таркибидаги калий моддаси қон томирлари деворларига холестерин тўпланишига тўсқинлик қилади.
16. Ҳар куни жисмоний машқлар қилсангизу кераклича ухламасангиз — хаммаси бекор. Кунига саккиз соатдан кам ухламанг.
17. Саратон касаллиги олдини олувчи ўнта маҳсулот: брокколи, помидор, исмалоқ, апелсин, саримсоқ пиёз, олма, соя дони, сабзи, кўк чой, қора узум.
18. Мунтазам жинсий алоқа иммунитетни мустаҳкамлайди.
19. Автомобилда бурилиш учун кутаётган бўлсангиз, ғилдиракларни тўғрига қаратиб қўйганингиз маъқул. Орқадан бирор бефаҳм туртворса, бошқа қаторга ўтиб, янада оғирроқ ҳолатга тушишдан сақланасиз.
20. Ҳар куни икки дона олма истеъмол қилсангиз, йилига 5 кило озиш имконига эга бўласиз.
21. Дастрўмолни бировлар олдида ҳадеб олаверманг — жуда хунук кўринасиз.
22. Автомобилингизни иложи бўлса манзилингиздан узоқроқда қолдиринг. Бу сизга кўпроқ пиёда юриш ва соғлигингизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
23. Ҳар қандай кийимни совуқ сувда чайсангиз, ишингиз осонлашади.
24. Агарда сизни мақташаётган бўлса, шунчаки “рахмат” айтинг, бундан кам хам, ортиқча хам гапирманг.
25. Оч бўлсангиз, харид қилишга чиқмаганингиз маъқул: ортиқча нарсалар сотиб оласиз.
26. Автомобилингизда одеял, ёриткич (фонар) ва заҳира батарейка олиб юринг.
27. Ҳеч қачон вақт етишмаётганидан нолиманг. Сизда қанча бўлса Гейтс ёки Абрамовичда ҳам ўшанча вақт бўлган.
28. Классик рангдаги (қора, кўк, кулранг) тоза костюмни йил ўн икки ой кийиб юриш мумкин.
29. Лифтга эркаклар биринчи киришлари, чиқаётганда эса аёлларни ўтказиб юборишлари керак.
30. Янги харид қилган оёқ кийими оёқларингизга қаттиқ тегаётган бўлса, унинг ичига қўл учун мўлжалланган кремдан суртинг, шунда анча майинлашади.
31. Костюмингизда учта тугма бўлса, тепадагисини баъзида, ўртадагисини хар доим тақиб юринг, пастки тугмани эса дидсизларгина қадаб юради.
32. Ресторан ва қаҳвахонага эркак киши биринчи киради.
33. Мутахассислар томонидан “жип”сифат автомобил хайдовчиларига костюм-шим кийиш тавсия қилинмайди.
34. Доимо компютерда ишловчи эркаклар ҳар 45 дақиқадан сўнг ўрнигиздан туриб, хона бўйлаб юринг ёки ташқарига чиқиб, тоза ҳаводан нафас олиб келинг. Соғлиғингиз ишингиздан афзалроқ ва қимматроқ эканини унутманг!
35. Аёлларига тақинчоқ сотиб олмоқчи бўлган эркаклар уларни турли-туман саволлар билан кўмиб ташлашлари шарт эмас. Шунчаки кийинишига диққат қаратилса кифоя.
36. Чекувчи эркаклар тез-тез сабзи истеъмол қилиб юришлари фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу маҳсулот таркибидаги бета-каротин ўпка фаолиятини яхшилайди, саратонни келтириб чиқарувчи омилларга қарши кураша олади.
37. Муваффақиятга эришиш учун ўзингизга “Нима сабабдан ўхшамаяпти?” деган савол ўрнига “Нима қилсам ўхшайди?” дея савол беришни ўрганинг.
38. Қовурилган тухум (омлет) кўпчиб чиқиши учун аралаштиришдан аввал 1-2 ош қошиқ совуқ сув солиб юборинг.
39. Олимлар фикрига кўра, одатлар шаклланиши учун ўртача 66 кун керак. Демак, эрталаб югуриш, кечки сайр ёки бошқа бирор фойдали юмушни одатга айлантирмоқчи бўлсангиз, камида икки ой сабр қилишингиз керак.
40. Жисмоний машғулотлар вақтида мушаклар бир ишни қанчалик кўп бажарса, уларда иштирок этувчи мушак толалари сони шунчалик камайиб боради. Беҳуда зўриқишни йўқотиш учун эса у ёки бу мушаклар учун машғулотларни тез-тез ўзгартириб туриш лозим.
41. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг, кунида энг камида 1,5-2 литр тоза сув ичишни унутманг.
42. Жисмоний машғулотлар ҳафтасига уч мартадан ошмаслиги керак. Шунингдек, машғулотлар вақтини ҳам 40-45 дақиқадан ошириб юборманг.
43. Компьютерингизга сичқонча танлаётганда унинг ҳажми кафтингизга мослигига эътибор қаратинг. Бармоқларингиз эркин холатда турганда ҳам сичқонча билан ишлаш имкони бўлиши, уни ушлаб туриш учун ортиқча куч талаб этилмаслиги керак. Акс холда қўлингиз тезда толиқиб қолади.
44. Қуюқ овқатларни тешиккулча шаклида иситсангиз, тезроқ исийди.
45. Девор тешаётганда зарралар полга тушмаслиги учун стикердан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун стикернинг пастки қисмини юқорига қаратиб қайириб қўясиз.
46. Деворга мих қоқаётганда қўлингизни уриб олмаслик учун кийим қистиргичидан фойдалаб, михни тўғри тутиб туришингиз мумкин.
47. Ёқани дазмол қилишда аёллар соч дазмолидан ҳам фойдаланиш мумкин.
48. Чармдан тайёрланган туфлини тозалаб, ялтиратмоқчи бўлсангиз, унга зайтун мойини суртинг ва яхшилаб артинг.
49. Шахсий автомобилдаги энг обрўли жой — хайдовчи ёнидаги ўриндиқ ҳисобланади. Таксида эса ҳайдовчининг орқа диагонал томонидаги ўриндиқ. Демак, ота-онангиз, устозлар ёки ҳурматли мехмонларни ана шу ўриндиққа ўтқазинг.
50. Ортиқча бўёқ оқиб кетмаслиги учун бўёқ идишнинг ўртасидан кўндалангига резинка ўтказиб олинг: чўткадаги ортиқча бўёқни ўша резинкага суртиб оласиз. Шунда ортиқча бўёқ ташқарига эмас, идиш ичига тушади.
Тўлқин Юсупов
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти