9 ёшли бола Roblox ўйинида 20 минг доллар сарфлади, компания пулни қайтариб бермади

Канаданинг Галифакс шаҳрида яшовчи 9 ёшли бола ёзги таътил давомида Роблох ўйинида қарийб 20 минг АҚШ доллари сарфлаб юборди. Ота-онаси бу ҳақда банк ҳисобидаги маблағ тугагани тўғрисида хабарнома олганидан кейингина хабар топган.
Маълум бўлишича, оиладаги тўртта iPad қурилмаси битта Apple Pay ҳисобига уланган бўлган. Шу сабабли бола ўйин ичидаги харидларни амалга оширар экан, ҳақиқий пул сарфлаётганини англамаган.
Ота-онаси Кери Чернофф ва Dawn Sutherlandning айтишича, фарзанди турли ўйин платформаларида жами 28 минг Канада доллари сарфлаган. Шундан қарийб 20 минг доллари Roblox’даги харидларга тўғри келади.
Бошқа ўйин компаниялари оилага сарфланган маблағнинг катта қисмини қайтаришга рози бўлган. Бироқ Роблох харажатларни қайтаришдан бош тортган. Компания тўловлар учинчи томон орқали амалга оширилганини билдириб, ота-оналарга тўлов хизматини кўрсатувчи ташкилотга мурожаат қилишни тавсия қилган.
Ҳозирча оила Roblox’да сарфланган пулни қайтариб олиши номаълум. Ота-оналар компания қарорини қайта кўриб чиқишига умид қилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…