“Vkusno by Seva” асосчиси Севара Оганова 506 килограммлик торт тайёрлаб, Ўзбекистон рекордлар китобига киритилди! (видео)

«Vkusno by Seva» пазандалик бренди асосчиси Севара Оганова Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан улкан торт тайёрлади. Ушбу ижодий иши билан у Ўзбекистон рекордлар китобидан жой олди.
Пазанда бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. У 30 ёшида мамлакат рекордчилари қаторига қўшилганидан мамнунлигини билдириб, тайёрланган тортнинг ўлчамлари ва вазни ҳақида ҳам маълумот берди.
Қайд этилишича, тортнинг узунлиги 6 метр, эни 3,3 метр, баландлиги эса 11 сантиметрни ташкил этган. Унинг умумий юзаси 19,8 квадрат метр бўлиб, жами 220 бўлакка бўлинган. Ҳар бир бўлакнинг ўлчами 30x30 сантиметр, вазни эса 2,3 килограммни ташкил қилган. Тортнинг умумий оғирлиги 506 килограммга етган.
Севара Оганованинг ушбу ютуғи ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Изоҳларда унинг яқинлари ва кузатувчилари пазандани табриклаб, меҳнати ва муваффақиятига юқори баҳо беришмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…