23:13 / 27.08.2018
5 256

Қашшоқлар одатлари: улардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?

Қашшоқлар одатлари: улардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?
Қашшоқлик ўзимизнинг хаёлларимизда экан. Кўпчилик бадавлат кишилар етук истеъдод эгаси эмас, ҳар доим ҳам тер тўкиб меҳнат қилмайди. Шунга қарамай, уларнинг пули кўп. Кўпчилик меҳнаткашларда эса йўқ. Нима қилиш керак? Фикрлашимизни тартибга солиб, қашшоқ бўлишга мажбурлайдиган одатлардан батамом халос бўлиш.

Олиш ва бериш – қандай қилиш тўғри?

Имкониятингиз бўлмаса, одамларга ёрдам бериш жоиз эмас. Барини ўзингизга олиб, ўрнига ҳеч нима бермай, истеъмолчига айланиш ҳам керак эмас. Мувозанатга амал қилинг: очиқ, ҳақгўй ва фаол бўлинг.

Диққатни истакларга қаратинг

Мағлубиятларингизнинг барини мияда айлантириш билан боғлиқ ҳислар танишми? Хаёлан пул йўқлиги, кийимларингиз эскиргани, полиздаги картошка тугаётгани, янги ҳосил ҳали ўсиб чиқмаганидан ўзингизга шикоят қиласиз. Бундан халос бўлинг. Диққатни имкониятларга қаратиш керак. Воситаларни қандай кўпайтириш, мақсадга эришиш ва истакларни амалга ошириш ҳақида ўйлаб кўринг. Муаммоларни бир четга суринг, ана ўшанда улар ўз-ўзидан йўқолади.

Завқ билан ишлаш

Машина, компьютер, автоматлаштириш меҳнат жараёнини осонлаштирди – энди узоқ ва кўп ишлаш шарт эмас. Муҳими – ақлни ишлатиб меҳнат қилиш ва ўз ишини топиш. Кўзингиз ёнишига сабаб бўладиган иш нафақат хурсандчилик, балки даромад ҳам олиб келади.

Фото: Pexels
Болаликдаги фикрлар

Ота-оналаримиз «Пул – қўлнинг кири», «Бойлар ҳам йиғлайди» каби фикрларни миямизга қуйишган. Айнан шу сўзлар билан бизда камбағаллик фикрлари шаклланишига замин яратдилар. Биз эса катта даромадга оғир меҳнат билан эришилади, деган фикрга ишонамиз. Катта даромадга муносиб эканингизни тушунинг ва бундан уялманг. Меҳнат эвазига муносиб ҳақ тўланиши керак. Буни билишингиз лозим.

Қулайлик зонаси

Кўпчиликнинг эҳтиёжлари қандай? Ҳафтада бир марта супермаркетдан бозор қилиш, қишки пальто учун ойликдан ҳеч бўлмаганда икки юз минг олиб қўйиш. Бадавлат кишилар эса бу рўйхатга дунёнинг бошқа мамлакатларида дам олиш, ресторанларга бориш ва ҳ.к.ларни киритишади. Шунинг учун бундай ҳаёт улар учун нормага айланган. Ўз рўйхатингизга сиз ҳам шундай нарсаларни қўрқмасдан киритинг. Ана ўшанда сиз ҳам айнан шундай яшашни бошлайсиз.

Фото: Pexels
Қарзлар-чи?

Кредит, солиқ ёки коммунал харажатларни тўлаётганингизда жаҳлингиз чиқса керак. Бундай бўлмаслиги учун ўзингизни қарздан халос бўлаётгандек ҳис қилинг.

Пулларни нима қилиш керак?

Кўпинча катта маблағдан қўрқамиз. Кўп миқдордаги пулни қандай ишлатишни ўрганинг. Улар бор-йўғи мақсадларга эришиш воситаси.

Ички қадрият

Ўзингизни ёқтирмасангиз, атрофдагилар сизни нима учун севишлари керак? Бу маошга ҳам тегишли: ўзингизни одатий ходим деб ўйласангиз, сизга ҳақ тўлаш керак бўлган жиҳатлар ҳам йўқ. Профессионаллигингизни оширинг, шахсий билимга сармоя киритинг, ўз-ўзингизни ривожлантириш билан шуғулланинг ва шахсиятингизни қадрлашни ўрганинг. Агар ўзингизга ишонсангиз, қимматингизни бошқалар ҳам кўради.

Фото: Pexels
Кун кечириш учун пул топиш

Агар ёнингизда акция бўйича сотилаётган буюм ва сиз танлашни истаган буюм бўлса, қай бирини танлайсиз? Чегирмага берилаётганини олиш эҳтимолингиз катта. Бу эса қашшоқлар одати. Бадавлат кишилар пул ишлаб топиш ва уларни олиш истаги туфайли қўлга киритишга ўрганишган. Нархи арзон бўлгани учун диққатларини зерикарли нарсага қаратмасалар керак.

Миннатдорлик

Одамлар ва ҳаётга ғамхўрлик, имконият учун миннатдорчилик билдиринг. Ижобий муносабат мақсадга эришиш учун муҳим, эзгулик жаҳлдорликдан бир неча марта устун.

Ўзингизда бу одатлардан ҳеч бўлмаганда биттасини топдингизми?

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қашшоқлар одатлари: улардан қандай қилиб халос бўлиш мумкин?