21:39 / 10.11.2018
4 693

Телефон ё ҳеллфон? ёхуд ихлоссиз ибодат

Телефон ё ҳеллфон? ёхуд ихлоссиз ибодат
Масжидул-Ҳарамда намоз ўқияпмиз. Намоз асносида бир араб йигитнинг телефони жиринглаб қолди... Телефон билан бирга қалби ҳам типирчилади-ёв... Телефонда мусиқа чалинса намоз ўқиётганларнинг намози бузулади. Чунки хаёллар бўлинади...

Йигит намоз ичида қўлини чўнтагига солди. Телефонини чиқариб, оғзига яқинлаштириб: "усоллий" (Намоз ўқияпман), деди. Сўнг яна телефонини чўнтагига қайтариб солиб қўйди. Унинг намози нима бўлди энди!

Каъбатуллоҳнинг эшиги олдида одамлар тик туриб йиғламоқдалар... Дуолар қилишмоқда... Тўсатдан бир йигитнинг телефони жиринглаб қолди... Телефонда ҳиндча мусиқа чалинаётган эди...

Ғарб бизнинг тоат ибодатларимизни қай даражада таъсирсиз қилишга ҳаракат қилишганини тасаввур қилаверинг энди!

Қанча одамларни кўрдим. Каъбани тавоф қиляпти. Аммо тавоф пайтида Аллоҳга юзланиш йўқ! Аксинча, тавоф вақтида телефонида кимгадир "комментарий" ёзмоқда:

– Ҳозир Мақоми Иброҳим яқинидан ўтяпмиз...
– Энди Ҳатийм олдидан ўтмоқдамиз.
– Ҳажарул-Асвадда одам кўп, тиқилинч...

Ўзи Каъбани тавоф қиляпти, кимгадир "коментарий" ҳам ёзяпти. Тавофнинг моҳияти қани?! Аллоҳнинг зотига бўлган таважжуҳ қани? Аксар ёшлар шу мусибатга мубтало бўлиб қолишди... Телефонда беҳуда гаплашиш… бефойда смслар юбориш...

Бу телефон бугунги кунда селлфон (дўзах) га айланиб бормоқда.

Олдинги замонларда эркак киши номаҳрам аёл билан гаплашишда тараддудланиб қолар эди... Имкон изларди... Зўрға имкон топар эди. Яъни, олдинлари гуноҳ қилишни ният қилса ҳам, гуноҳни бажаришга имкон топилмас эди. Телефон балоси гуноҳ қилишни осонлаштириб қўйди.

Уйда, ошхонада пичоқ сақлаймиз. Аммо зарурат юзасидан сақлаймиз. Тўғри нарсаларда ишлатамиз. Хато ишлар (жиноятлар) да ишлатишдан сақланамиз. Худди шундай, телефон ҳам заруратдир. Шунинг учун телефонни ҳам заруратдан ташқари, ножўя ишларда фойдаланишдан сақланиш лозим!
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ
"Шарм ва ҳаё" китоби

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Телефон ё ҳеллфон? ёхуд ихлоссиз ибодат