
Бир аёл саховати тилларга тушган, жўмардлиги билан танилган кекса олимнинг олдига борибди ва унга шундай дебди:
- Бу шаҳарда мендан фақир одам йўқ! Менга ёрдам бера оласизми?
Олим аёлнинг қучоғидаги боланинг ипакдай мулойим ёноқларини силаб, ўпибди ва шундай жавоб қилибди:
- Демак, сен фақирсан? Ниҳоятда қашшоқ, фақир. Аммо таъмасиз ёрдам беролмайман-да. Агар ёрдам беришимни истасанг, болангнинг бармоғини сотишинг керак...
Аёл аввалиги олимни тентак хаёл қилибди, сўнг жуда қалтис ҳазиллашганини ўйлабди. Аммо олим жиддий қиёфада аёлга бир коса олтин узатиб:
- Оёқчасининг бармоғига ҳам розиман!- дебди.- Хавотирланма, моҳир жарроҳман, гўдагинг оғриқ сезмайди.
Аёл қонини қайнатган бу таклифдан қўрқиб, қочиш учун ҳозирланаётганда олим:
- Фақат тирноқчасини қўпариб олсам ҳам бўлади! - деб давом этибди. – Вақт ўтиб ўрнига янгиси чиқади.
Аёл бу жинни одамга ортиқ тоқат қилолмай, эшикдан отилган экан, олим шундай дебди:
- Қанақасига қашшоқ бўласан сен, эй, аёл? Қучоғингдаги хазинанинг тирноқчалик бўлагини бир коса олтинга алмашмадинг-ку!..
Кавсар НУР тайёрлади
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар