Мутахассислар энг яхши музқаймоқни танлаш бўйича тавсияларни берди. Музқаймоқ номи унинг ёғлиликк даражасини билдириши керак. Сутли музқаймоқда унинг даражаси 7,5 фоиздан кўп эмас, қаймоқли ширинликда 8 фоиздан 11,5 фоизгача, пломбирда эса 20 фоиз бўлиши мумкин.
ГОСТга асосан, музқаймон қаймоқ ёки сутдан, табиий ароматизаторлар, сариёғ ва тухумдан тайёрланиши керак. Агар таркибида пальма ёғи бўлса, бу таркибида сут маҳсулот бўлган музқаймоқ дейилади ва унинг нархи арзон бўлиши керак.
Стабилизаторларсиз замонавий музқаймоқни топиш қийин. Стабилизаторлар ва қуюқлаштирувчи моддалар музқаймоннинг шаклини сақлашга ёрдам беради. Аммо бошқа моддаларининг табиий эканлигига эътибор қаратиш мумкин.
Агар кимдир музқаймоқ таркибида Е-қўшимчалар камроқ бўлишини хоҳласа, улар таркибида агар-агар ёки желатин бўлган музқаймоқни қидириши керак.
Сифатли музқаймоқ бир хил рангда эга бўлиши зарур. Сариқлик – бу маҳсулотнинг юқори ёғ даражасини билдириши мумкин. Шакар-қиёмли қисмида оқ рангли қатлам излари бўлса бу сифатсиз музқаймоқ. Муз парчалари (кристаллари) ширинлик қайта музлатилгани ҳақида далолат беради – эҳтимол маҳсулот яроқсиз бўлиб қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади