Фото: Лайфхакер
Ташвишга тушган кишини тинчлантириш учун муаммо ҳақида хавотир олмасликни маслаҳат беришнинг ўзи етарли эмас, дейди Лайфхакер.
1. «Сизга қандай ёрдам беришим мумкин?»
Ҳақиқий ёрдам ҳар қандай тинчлантирувчи сўзларга қараганда яхшироқ. Агар киши оғир шароитга тушиб қолган бўлса, унга ёрдам беришга ҳаракат қилинг.
Ҳа, бу қўлингиздан келмайдиган ҳолатлар бўлади. Бироқ унга ёрдамга келишга тайёр эканингизни намойиш этасиз. Шу тариқа, келажакда сизга ишониши мумкинлигини кўрсатасиз.
Ўша кишига ёрдам бера олмасангиз ҳам кимдир уни қўллаб-қувватлашини билса, у ўзини анча хотиржам ҳис этади.
2. «Нимани ҳис этаётганингизни тушунаман»
Бирор нарса туфайли хавотирланганингизни ёдга олинг. Ўша фурсатларда ўзингизни жуда ёлғиз ҳис этгансиз. Ёқимсиз нарса юз берганида мазкур вазият фақат биз билан содир бўлди деган фикрга мойилмиз. Аслида эса бундай эмас.
Агар худди шундай вазиятни бошдан кечирган бўлсангиз, ўз тажрибангизни ўша кишига сўзлаб беринг. У сизга ишонади ва ўзини анча яхши ҳис этишни бошлайди. Уни қандай енгиш бўйича ўз маслаҳатларингиз билан ўртоқлашинг. Сизнинг мисолингизда бошига тушган вазият ҳал этилиши мумкинлигини англасин.
3. «Бу ҳақиқатан ҳам даҳшатнинг ўзгинаси»
Барча ҳаракат ва истакларингизга қарамай, ҳаммага бирдек ёрдам беришга қодир эмассиз. Бироқ ўша одамга кўнглини бўшатиш имконини беришингиз мумкин. Одамнинг ёнида зарур вақтда уни тинглайдиган ва ҳамдард киши бўлганининг ўзи қандай яхши.
Маслаҳат ва кўмак беролмайсизми? Ўша одамнинг муаммосини тан олинг ва унга ичидагиларни айтиб олиш имкониятини беринг.
Шу йўл билан сизга ўз ҳисларини очиқ айтиши, кечинмаларини ўртоқлашиши мумкинлигини тушуниш имкониятини берасиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади