Диёра Усмонова бугунги турмуш ўртоғи Ботир Раҳимов ва оилавий ҳаёти ҳақида ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова – Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни.
Диёра Усмонова:
— Биз кўп нарсани бошимиздан ўтказдик. Масалан, мен барча принципларим, қўрқув, эътиқод ва қоидаларимни босиб ўтдим. Ўзим қоралаган кўп ишларни қилдим, албатта, мен бизни қабул қила олмаётганларни тушунаман. Бошқачасига мумкин бўлмагани учун шундай қилдим. Бир-биримизсиз яшашга куч топа олмадик. Кейин эса бу тақдир эканини тушундик ва юрак амрига бўйсуниб, тақдиримизни қабул қилдик.
Маълумот ўрнида:
Ботир Раҳимов ва Диёра Усмонова 2017 йилнинг 23 июль куни ўғил фарзанднинг ота-онаси бўлишган. Оиланинг эркатой ўғлига Ботир Раҳимовнинг отасининг исми – Икромжон деб қўйишган.
Уч йил аввал Диёра тўнғич фарзанди Марямга атаб “Bibiona Couture” болалар либослари брендига асос солган эди. Айни вақтда у мода соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Болалар либосларининг эскизларини ўзи ва онаси чизади.
Ботир Раҳимов эса фаолиятини ҳам Ўзбекистон, ҳам Туркияда давом эттирмоқда. Бу орада бир вақтлар унга тегишли бўлган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ва “KapitalBank" банки сотувга қўйилди. Раҳимов кўп йиллар Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубига ҳомийлик ҳам қилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади