Имроннинг актриса Ситорага гулдаста ва қимматбаҳо совға бергани тармоқларда барчанинг эътиборини тортди! (видео)

Хонанда Имрон актриса Ситора учун кутилмаган ва қимматбаҳо совғалар тайёрлади. Санъаткор унга янги iPhone 18 русумли телефон ҳамда катта гулдаста тақдим этиб, биргаликдаги ижодий фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.
Маълум бўлишича, Имрон ва Ситора бир қатор клипларда ҳамкорлик қилиб, томошабинлар ҳамда мухлислар эътиборини қозонган. Уларнинг ижодий ҳамкорлиги кўпчилик томонидан илиқ кутиб олинган. Хонанда эса актрисага бўлган ҳурмати ва миннатдорчилигини ноодатий тарзда ифодалашга қарор қилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Имроннинг Ситорага телефон ва улкан гулдастани совға қилгани акс этган. Самимий лаҳзалар акс этган ушбу лавҳа қисқа вақт ичида фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Видео остида турли фикрлар билдирилмоқда. Айрим мухлислар хонанданинг эътиборини олқишлаб, ижодкорларнинг ўзаро ҳурматини эътироф этган бўлса, бошқалар совғанинг сабаби ва уларнинг муносабатига қизиқиш билдирмоқда. Мазкур совға эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…