date
views 24 383

Pepsi ҳақида биз билмаган фактлар

Pepsi ҳақида биз билмаган фактлар
1. Pepsi 1893 йилда бозорга “Bradʼs Drink” сифатида танилган. Ушбу ном дастлабки беш йил давомида амалда бўлиб, 1898 йилдан “Pepsi-Cola” деб ўзгартирилган.


2. Pepsi'нинг асосчиси Калеб Брадҳам, Шимолий Каролинанинг Нью-Берн шаҳридаги дорихонада ишлайдиган кимёгар эди. У бу ичимликни ошқозон-ичакни даволашга ёрдам берадиган ичимлик сифатида ишлаб чиқарган эди.


3. Pepsi ўша пайтда СССРда сотилган биринчи машҳур Америка маҳсулотидир.


4. Дастлаб ушбу ичимлик 2 литрлик идишларда сотилган, ўшандан кейин барча компаниялар 2 литрлик идишлардан фойдалана бошлаган.


5. Pepsi'даги ранглар - қизил, оқ ва кўк - Америка байроғини акс эттириш учун танланган эди. У Иккинчи Жаҳон урушида Америка қўшинлари ва уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқарилган эди.


6. Pepsi'нинг логотипи 1898 йилдан бери 11 марта ўзгарган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Pepsi ҳақида биз билмаган фактлар