Ўзбекистонда ноябрь ойида қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда ноябрь ойида ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, айрим кунларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат сезиларли тушган даврларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Прогнозга кўра, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги нисбатан илиқ ўтади. Кечалари ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати пасайиб боради. Кечалари ҳарорат 3–8 даража илиқдан 2 даража совуққача, айрим кунларда эса 3 даража илиққача ўзгариб туриши мумкин. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 5–20 даража илиқ оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, ой давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво кириб келган кунларда ёғингарчиликнинг қисқа муддатли қор кўринишида кузатилиши ҳам истисно этилмайди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, ноябрь ойида республика бўйича ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, айрим жойларда эса меъёрдан 1–1,5 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори ҳудудларнинг айримларида меъёрдан кам, бошқа жойларда эса меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинган.






























Изоҳлар 0
…