Грин картада шов-шувли ўзгариш: Ариза топшириш 1 ноябрдан бошланади, натижалар эса...

Грин картада шов-шувли ўзгариш: Ариза топшириш 1 ноябрдан бошланади, натижалар эса...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Диверситй Visa лотереяси учун аризалар 1 ноябрдан 30 ноябргача қабул қилинади ва ғолиблар 3 декабр куни эълон қилинади.
  • Бу йилги мавсумда лотерея тарихида илк бор ҳар бир ариза берувчидан 1 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади.
  • Тўлов фақат аризачининг ўз номига очилган халқаро Visa картаси орқали амалга оширилиши шарт, акс ҳолда ариза рад этилиши мумкин.

АҚШнинг турли миллат вакиллари учун мўлжалланган Diversity Visa (Грин карта) лотереяси бўйича узоқ кутилган янги мавсум тафсилотлари маълум бўлди. Бу йилги мавсум аввалги йиллардан сезиларли даражада фарқ қилувчи муддатлар ва янги молиявий талаблар билан диққатни тортмоқда.

Энг асосий янгилик — ариза топшириш жараёни энди бепул эмас. Лотерея тарихида илк бор ҳар бир ариза берувчи учун рамзий тўлов тартиби ҳамда натижаларни одатдагидек ярим йил эмас, балки атиги бир неча кун ичида билиш имконияти эълон қилинди.

Янги мавсумнинг аниқ саналари ва муддатлари

Тақдим этилган тартибга мувофиқ, лотерея жараёни жуда қисқа ва тезкор форматда ўтказилади:

  • Рўйхатдан ўтиш бошланиши: Аризаларни қабул қилиш расман 1 ноябрь куни старт олади;

  • Қабулнинг якунланиши: Рўйхатдан ўтиш 30 ноябрь куни тўлиқ тўхтатилади;

  • Натижаларнинг эълон қилиниши: Жавобларни кутиш учун ойлаб вақт кетмайди — ғолиблар исми атиги бир неча кун ўтиб, 3 декабрь санасидаёқ эълон қилинади.

1 долларлик расмий тўлов ва шахсий Visa карта талаби

Бу галги мавсумда фирибгарлик ва сохта аризалар оқимининг олдини олиш мақсадида қатъий молиявий чекловлар жорий этилмоқда:

  • Рўйхатдан ўтиш бадали: Ҳар бир ариза берувчидан 1 АҚШ доллари миқдорида расмий тўлов ундирилади;

  • Фақат ўз номидаги карта: Тўлов фақат аризачининг ўз номига очилган халқаро Visa картаси орқали амалга оширилиши шарт;

  • Рад жавоби хавфи: Агар тўлов бошқа шахснинг (қариндош, дўст ёки бегона агентлик) картасидан ўтказилса, ариза текширувсиз бекор қилиниши ёки рад этилиши мумкин;

  • Олдиндан тайёргарлик: Мутахассислар рўйхатдан ўтиш бошлангунга қадар банкдан шахсий Visa карта очириб, унга маблағ жойлаштириб қўйишни қатъий тавсия этмоқда.

Грин карта топширишни режалаштираётган юртдошларимиз юқоридаги янги қоидаларни инобатга олган ҳолда ўз вақтида шахсий карталарини расмийлаштириб қўйишлари мақсадга мувофиқдир.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар