Pegasus Ўзбекистоннинг учта шаҳрига парвозларни бошлашини эълон қилди

Pegasus Ўзбекистоннинг учта шаҳрига парвозларни бошлашини эълон қилди

Pegasus Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Ўзбекистоннинг учта шаҳрига мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўйишини маълум қилди. Янги қатновлар Бухоро, Андижон ва Термиз йўналишларида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу рейслар учун авиачипталарни сотиб олиш имконияти ҳам очилган.

Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Истанбулдан парвозлар учун чипталар нархи 99 доллардан бошланади. Барча янги йўналишларда парвозлар Сабиҳа Гўкчен аэропорти орқали ташкил этилиши кутилмоқда.

Қатновлар турли саналарда бошланади. Бухорога биринчи рейслар 14 декабрдан, Андижонга эса 18 декабрдан йўлга қўйилиши режалаштирилган. Термизга парвозлар 2027 йил 1 мартдан бошланиши кутилмоқда.

Pegasus Airlines Туркиядаги лоукостер авиакомпанияларидан бири бўлиб, нисбатан арзон авиачипталарни таклиф қилиши билан танилган. Истанбулдан Ўзбекистоннинг учта шаҳрига янги йўналишларнинг очилиши йўловчиларга сафар учун қўшимча имконият яратади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар