19:49 / 30.03.2020
4 006

Инсонларнинг ҳуснихати характерига боғлиқми?

Инсонларнинг ҳуснихати характерига боғлиқми?
Ҳусниxатдан руҳиятингиз бўйича кимлигингизни билмоқчи бўлсангиз, бир варақ қоғоз олиб, фикрингизни бир жойга жойланг ва унга бир –икки жумлани ёзинг. Сўнг матнда қуйидагиларни аниқланг.

1. Ҳарфларнинг ўлчами:
А) жуда кичкина-3 балл;
Б) кичкина-7 балл;
В) ўртача-17 балл;
Г) катта-20 балл.

2. Ҳарфларнинг оғиши:
А) чапга оғган-2 балл;
Б) бироз чапга оғган-5 балл;
В) ўнгга оғган-14 балл;
Г) кескин ўнгга оғган-6 балл.

3. Сатрнинг йўналиши:
А) сатр юқорига йўналган-16 балл;
Б) сатр тўғрига йўналган-12 балл;
В) сатр пастга йўналган-1 балл.

4. Қаламни босиш даражада:
А) енгил-8 балл;
Б) ўртача-15 балл;
В) жуда кучли-21 балл.

5. Сўзларни ёзиш усули:
А) ҳарфларни ва сўзларни боғлашга интилиш бор-11 балл;
Б) ҳарфларни бир-биридан узишга интилиш бор-18 балл;
В) аралаш услуб-15 балл.

6. Умумий баҳо:
А) хат қунт билан ёзилган, ҳарфлар аниқ-13 балл;
Б) хат пайдар-пай ёзилган, баъзи ҳарфларни ўқиб бўлмайди-6 балл;
В) хат ёмон ёзилган, ўқиш қийин-4 балл .

Натижалар талқини:
38-51 балл. Бундай ҳусниxат соғлиғи ёмонлашган, кексароқ кишиларда бўлади.
52-63 балл. Ҳис-туйғулари ва кайфияти анча турғун бўлган, секин ҳаракат қиладиган, юз тузилишидан бирор маьно ўқиш қийин бўлган, оғир, вазмин одамлар шундай ёзишади.
64-75 балл. Бундай ҳуснихат эгалари қатьиятсиз, юмшоқ кўнгил бўлишади. Улар соддароқ бўлсаларда, ўз қадр-қимматини жуда яхши билишади.
76-87 балл. Дилкаш ва таъсирчан, очиқ ва кўнглидагини айтадиган кишиларга хос.
99-109 балл. Индивидуалистларнинг ҳуснихати шунақа бўлади. Улар тез жаҳли чиқадиган ёки тез хурсанд бўладиган, ўткир ақл соҳибидирлар. Фикрлашда ва фаолиятда бошқалардан ўта мустақиллиги билан фарқ қилади. Бундай одамлар тез хафа бўладилар. Улар билан мулоқотда бўлиш мушкул. Қобилиятли ва ижодга мойил одамларга хос.
110-121 балл. Бундай ҳусниxат эгаларида масъулият туйғуси бўлмайди ҳамда улар интизомсизлик, қўполлик ва ўзига бино қўйиш хислатларга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инсонларнинг ҳуснихати характерига боғлиқми?