19:39 / 03.05.2020
3 939

Ҳаётий қувватни кўтаришга ёрдам берувчи 5 та тавсия

Ҳаётий қувватни кўтаришга ёрдам берувчи 5 та тавсия
Фото: Freepik
Баъзида бажарилиши керак бўлган ишлар қалашиб ётади, лекин мадорсизлик, энергия етишмаслиги уларни бажариш вақтини кейинга суришга сабабчи бўлади. Қуйида ўзингизни яхши ҳис этишга кўмаклашувчи тавсияларни келтирамиз.

Тиниқиб ухланг, тўғри овқатланинг
Руҳий ҳолатни яхшилашдан аввал жисмоний чарчоқларни истисно қилиш керак. Уйқу ва тўғри овқатланишни яхшилашга ҳаракат қилинг, чунки иш самарадорлиги тиниқиб дам олиш ва истеъмол қилган таомларга боғлиқ бўлади. Бунинг учун, албатта, парҳез қилиш шарт эмас шунчаки истеъмол қилинадиган маҳсулотлар макро ва микроэлементларга бой, фойдали бўлса бўлгани.

Тўйиб 7 соат ухлаш, безовта 9 соатлик уйқудан яхшироқ эканини унутманг. Будильник чалганидан кейин яна ярим соат ётоқдан турмаслик ҳам сизнинг кучингизни кўпайтириб қўймаслигини ёдда тутинг. Энг асосийси, ётишдан аввал телефонингизни ўчиришни унутманг.

Кунингизни тўғри бошланг
Тонгни фаол қарши олинг: жисмоний машқлар бажаринг, қувноқ мусиқа тинглаб рақсга тушинг ва энг асосийси, қилиниши керак бўлган ишларни куннинг биринчи ярмида бажаринг. Иссиқ қаҳва ичиб бекорчи хаёл суриб ўтириш ёқимли туюлиши мумкин, лекин бу ўзингизни алдаш ва вақтни беҳуда ўтказиш дегани. Ишларингизни тушликка қадар бажариб олинг, дам олиш, роҳатланишни куннинг иккинчи ярмига қолдиринг.

Ишга муккасидан кетманг
Ишни севиш яхши, лекин муккасидан кетиш ярамайди. Ҳамма ҳам чарчоқ бўлгани учунгина фаолият соҳасини ўзгартира олмайди шу боис, ора-орада ўзингизга вақт ажратинг: тоза ҳавога чиқинг, хонадаги гулларга сув қуйинг, шоколад енг, қаҳва ичинг нима қилсангиз қилинг, хуллас, ўзингизни сийланг.

Сизни нима илҳомлантиришини рўйхат қилинг
Нима қилгандан кейин ўзингизни яхши ҳис қилишингизни аниқлаб олинг ва уларни рўйхатини тузинг. Китоб ўқиш, мусиқа тинглаш, суратга олиш фарқи йўқ ўзингиздан келиб чиқиб минимум 10 машғулотни ёзинг. Рўйхат тузгандан кейин қай бирини бажариш сизнинг ҳозирги вазиятингизга тўғри келса шуни бажаришга ҳаракат қилинг. Масалан, рўйхатингизда музқаймоқ ейиш ва саёҳат қилиш бор, лекин айни вақтда ишдасиз. Вазиятга реал баҳо беринг ва ҳозирча музқаймоқ еб туринг, саёҳат қилишни бўлса таътил вақтингизга тўғриланг.

Негатив фикрларни миянгиздан чиқариб ташланг
Руҳий чарчоқ ва пассивликка миянгиз керак-керакмас ўй ва хаёлларга тўлалиги сабаб бўлиши мумкин. Айтилмаган гаплар, хафагарчилик, тугалланмаган ишлар кишининг тинкасини қуритади. Қалам ва қоғоз олинг, ўзингизни бўш қўйинг ва сизни қийнаётган ўй-хаёлларнинг барини ёзинг. Бундай усул мияни «кераксиз ахборотлар»дан тозалашга ва муаммоларга ташқаридан қарашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаётий қувватни кўтаришга ёрдам берувчи 5 та тавсия