Мафтуна Шокировага дугоналари унутилмас туғилган кун сюрпризини уюштирди (видео)

Актриса ва блогер Мафтуна Шокирова бугун, 17 ноябрь куни 31 ёшни қарши олмоқда. У таваллуд айёми муносабати билан яқинлари томонидан уюштирилган кутилмаган сюрприз акс этган видеони Instagram саҳифасида эълон қилди.
Видеода актрисанинг яқин дугоналари ва ҳамкасблари — Имона Ғайратова, Хонзода Дўстова, Зебо Раҳимова ва бошқалар турли образларда унинг хонадонига ташриф буюргани акс этган. Улар ўзлари билан байрам торти, гуллар ҳамда қимматбаҳо совғаларни олиб келиб, Мафтунани самимий табриклашган.
Кутилмаган меҳмонларни кўрган Мафтуна аввалига ҳайратда қолган бўлса, кейинчалик яқинларининг эътибори ва меҳридан қувончи чексиз бўлган. Хонадонда кўтаринки кайфият, кулгу ва байрамона муҳит ҳукм сурган.
Актриса видеога «Ўша орзудаги туғилган кун!» дея изоҳ қолдирган. Унинг кузатувчилари ҳам изоҳларда Мафтунани таваллуд айёми билан табриклаб, унга эзгу тилакларини йўлламоқда.
Маълумот учун, Мафтуна Шокирова 1995 йил 17 ноябрь куни Навоий вилоятида дунёга келган. У оилада уч ўғилдан кейин туғилган ягона қиз фарзанд ҳисобланади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…