09:55 / 13.06.2020
2 202

Жазирама кунларда қандай овқатланиш керак?

Жазирама кунларда қандай овқатланиш керак?
Фото: My Thirty Spot
Иссиқ кунда ўзингизни яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан инсон иштаҳаси бўғилаётгандек туйилади. Бундай вақтда нима қилиш керак?

Нонушта қилишни канда қилманг
Нонушта кунлик энергия манбайи бўлгани боис ҳам уни ўтказиб юбориш кун бўйи ўзингизни беҳол ҳис қилишингизга сабабчи бўлади. Тонгда углеводларни, қўшимча сифатида эса оқсил ва ёғларни истеъмол қилиш муҳим саналади. Масалан, уй шароитида донли ундан тайёрланган нон, пишлоқ, товуқ гўшти қўшиб тайёрланадиган бутерброд ёзги нонушта учун яхши танловдир.

Кечки овқат ҳам муҳим саналади
Кечки овқат ҳам углевод, оқсил ва сабзавотларга бой бўлиши керак. Куннинг бошқа қисимида эса мевалар, смузи ва сабзавотлардан тайёрланадиган салатлар истеъмол қилиш керак. Энг асосийси, куннинг ярмида лоҳас бўлмаслик ва тунда очлик ҳисси уйғонмаслиги учун углеводлардан эрталаб ва кечқурун энергия олиш тавсия қилинади.

Фото: Food Lion
Ўсимлик ёғидан фойдаланинг
Истеъмол қилинаётган ёғларнинг учдан икки қисми ўсимликларники бўлиши керак. Бу теридаги намлик сақланиши, организмнинг иссиққа чидамли бўлиши ва элементларни ичакларда осон сўрилиши, шунингдек, мия фаолиятининг фаол бўлишига ёрдам беради.

Ширинликдан бош тортманг
Ширинлик деганда шоколад ёки пишириқлар эмас, мева ва асал қўшиб тайёрланадиган коктейл, банандан тайёрланган музқаймоқ, қуруқ мевали ичимликлар назарда тутилмоқда.

Кўпроқ суюқлик ичинг
Кўпинча биз очлик ҳисси билан чанқоқ ҳиссини адаштириб юборамиз. Оч қолдим деган хаёлга бормаслик ва одатдагидан кўп овқатланмаслик учун эса ичимликлар, асосан, сув ичиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жазирама кунларда қандай овқатланиш керак?