Фото: Getty Images
Қуёшнинг ултрабинафша нурлари терининг эрта қариши, ажин ва доғ тушишига сабабчи бўлади.
Лаб учун мўлжалланган бальзамдан фойдаланинг
Лаб териси жуда нозик бўлгани ҳисобига қуёш нурларидан сақлаш ва намлантириб туриш керак бўлади. Бунинг учун таркибида SPF бўлган ҳимоя бўлган воситалари, бальзам ва лаб бўёқларидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Гаджетлардан фойдаланишни камайтиринг
Гаджетлар терига қуёш нуридан кам бўлмаган зарар етказади. Телевизор, компьютер ёки телефон қаршисида соатлаб ўтириш юзга эрта ажин тушиши, кўз тагида қора доғлар пайдо бўлиши ва тери эластиклигининг йўқолишига олиб келиши мумкин. Уйқуга ётишдан 2-3 соат аввал телефонни ўзингиздан узоққа олиб қўйишга, ўчиришга одатланинг. Косметик воситаларни харид қилаётганингизда антиоксидантларга қанчалик бой эканига эътибор қаратинг, таркибида E ва C витаминларига бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг.
SPF кремлари таркибига эътибор қаратинг
Қуёш нурлари таъсирида тери қуришни бошлайди ва бу вақтда нурлардан ҳимояловчи кремларга бўлган талаб юқори бўлади. Лекин SPF деб ёзилган ҳар қандай кремни ҳам харид қилавермаслик, унинг таркиби ва терига қанчалик мос тушишини диққат билан ўрганиш керак. Иложи борича таркибида церамид, ёғ кислоталари ҳамда сквалан бўлган кремларни танланг.
Ички ҳимояга ҳам эътибор қаратинг
Қуёш нурларидан зарарланишда фақатгина ташқи ҳимояланишга эътибор қаратиш ярамайди. Истеъмол қилаётган маҳсулотларингиз яллиғланишнинг олдини олувчи омега-3’га бой бўлиши керак.
Кремни бир кунда бир марта ишлатманг
SPF воситалар 2 соатлик таъсир кучига эга бўлади. Шу боис ҳам кун давомида уни янгилаб туриш керак. Қуёшдан ҳимояловчи кремларни бир кунда бир мартадан кўп, шунингдек, нафақат ёзда, балки куз ва баҳор фаслларида ҳам фойдаланиш тавсия қилинади.
Қуёшда ортиқча тобланишга ошиқманг
Қуёш нурида ортиқча тобланиш терининг қизариб куйишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида тери саратонига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис қуёшда тобланишдан аввал SPF воситалардан фойдаланиш, офтоб урмаслиги учун кепка ёки шляпа кийишга одатланинг.
Атирни камроқ ишлатинг
Аниқланишича, атир сепилган тана қисми ултрабинафша нурлари учун айни муддао саналади ва оқибатда бўйин ёки елкада доғлар пайдо бўлади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди