Фото: SNC Media
Мия фаолияти яхшиланиши учун дарҳол дорихонага чопишдан аввал қуйидаги тавсияларга амал қилиб кўринг.
Спорт билан шуғулланинг
Олимлар томонидан ақлий ва жисмоний фаоллик ўртасидаги узвий боғлиқлик исботланган бўлиб унга кўра, кам ҳаракат ва фаол инсоннинг мия ҳужайраларида фарқ яққол аниқланган. Жисмоний ҳаракатдаги зўриқиш натижасида мияда қон одатдагидан кўп айланиб, мия фаолиятини яхшиланиши ва янги ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади.
Қисқа ва фойдали стресс
Тадқиқотларда аниқланишича, стресс туфайли биокимёвий жараён бошланиб, нейронлар фаолияти тезлашиши, бунинг натижасида эса мия фаолияти яхшиланиши кузатилади. Фақат стресснинг қисқа ва фойдали бўлиши кераклигини инобатга олиш керак. Бундай стрессга совуқ душ қабул қилиш ёки мушакларни чўзиш машқларини бажариш мисол бўла олади.
Ҳаётдан мамнунлик
Ҳаётдан завқ ва мамнуният, қувонч ҳиссини туйиш, нафақат мия, балки бошқа аъзолар фаолиятининг ҳам яхшиланишига олиб келади. Шунинг учун кўпроқ вақтингизни сиз учун яқин ва қадрли бўлган инсонлар даврасида ўтказиш, севимли машғулотингиз билан шуғулланиш тавсия қилинади. Сиз ўтаётган ҳар сониядан баҳра олишни, ортга қараб афсус эмас ғурур ҳиссини туяр экансиз, ўзингизга бўлган ишонч шаклланиб, кайфиятингиз ва феъл-атворингизда ижобий камолот сезилади.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди