Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган жўхорининг фойдали ва зарарли хусусиятлари

1 дақиқа ўқиш4.2K
Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган жўхорининг фойдали ва зарарли хусусиятлари
Фото: Harper’s Bazaar
Ёз кунларида кўпчилик севиб истеъмол қиладиган жўхорини буткул фойдали ёки зарарли маҳсулотлар қаторига киритиб бўлмайди. Антиоксидантларга бойлиги билан аҳамиятли аммо, крахмал борлиги учун салбий таъсир кўрсатадиган ушбу маҳсулот ҳақида маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас.

Фойдали хусусиятлари
Жўхори организм ҳужайраларининг ҳимоя қилиш, зарарланишдан сақлаш хусусиятига эга антиоксидант — каротиноиднинг манбаси ҳисобланади. Каротиноид кўз саломатлигини сақлаш, катаракта касаллиги хавфини олдини олиш хусусиятига эга. Шунингдек ушбу маҳсулот, яллиғланиш ҳамда эрта қаришга қарши самарали восита ҳисобланади. Жўхори таркибидаги фаол моддалар, ҳазм жараёнини яхшилайди, ошқозон-ичак саломатлигида аҳамиятли ҳисобланади.

Нима учун жўхорини кў​п истеъмол қилиш тавсия қилинмайди?
Жўхори крахмалли сабзавотлар қаторига киргани боис ҳам уни истеъмол қилиб вазн ташлашга умид қилиш керак эмас. Крахмал — полисахарид ҳазм жараёнида, саломатликда муаммолар кузатилиши ва вазн тўпланишига сабабчи бўлувчи глюкозага айланади. Бундан ташқари, жўхорида витамин ва минералларни организмга сингишига қаршилик қиладиган антинутриентлар бўлади. Жўхори доначалари магний, рух ва марганецга бой бўлади, лекин таъкидланган фитина кислотаси (антинутриент) сабаб организмга деярли сўрилмайди.

Жўхоридан буткул воз кечиш эмас, узоқ вақт оралиғида кам миқдордан истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?