Фото: Freepik
Баъзи вақтда уйқудан аввал бир бўлак шоколад, уйғонганда қаҳва истеъмол қилишни исташ табиий ҳол бўлиши мумкин, аммо бу хоҳишнинг қайта ва қайта такрорланиши организмда бир гап борлигидан далолат беради.
Шакар ва ширинликлар
Бир порция ширинликдан кейин қонда қанд миқдори ошади ва инсулин ишлаб чиқарила бошлайди. Бунда киши ўзини энергияга тўлгандек ҳис қилади, аммо маълум муддатдан кейин яна егиси келади. Уни камайтириш учун эса мева, сабзавот ва оқсилга бой бошқа маҳсулотлар истеъмол қилиш керак, чунки улар ҳам энергияга бой бўлади ва узоқ вақтга етади. Ширинликка бўлган мойиллик организмда рух, магний ва хром билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда ширинлик ўрнига витамин истеъмол қилиш керак.
Шоколад
Аёллардаги шоколадга бўлган мойиллик гормонал ўзгаришлар, шунингдек, магний етишмовчилиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шоколадни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиб юбормаслик учун мутахассислар таомга какао кукуни қўшишни ва таркибида какао кам бўлган ширин батончалардан тийилишни маслаҳат беради.
Углеводлар — нон, макарон ва картошка
Тадқиқотларда аниқланишича, углевод стрессни енгишга ёрдам беради, аммо сизда ҳаммаси жойида бўлса, муаммо уйқу етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чарчаганда организмга энергия керак бўлади, глюкоза ва углеводлар бу борада ёрдам бера олади. Углеводли таомлардан тийилиш учун эса фойдали ёғ ва оқсилга бой таомлар истеъмол қилиш, шунингдек, асабийлашмасдан, тиниқиб ухлаш керак.
Пишлоқ
Доимий равишда пишлоқ истеъмол қилишни исташ рационда ёғ етишмаслигини билдиради. Аёллар организмида ёғ фоизи эркакларникидан кўп бўлади ва гормонларнинг меъёрда бўлиши учун етарлича фойдали ёғ истеъмол қилиш керак. Пишлоқ кальцийга бой саналади, аммо уни меъёрини билиш керак. Унинг ўрнига тухум, балиқ, ёнғоқ ейиш мумкин.
Қизил гўшт
Қизил гўшт ейишни исташ организмда Б12 ва темир моддасининг етишмаслигидан далолат беради. Темир моддаси иммун тизимига ёрдам беради ва организмни кислород билан таъминланишига ҳисса қўшгани сабаб ҳам унинг етишмаслиги чарчоқни ҳис қилиш, бирон нарсани бажаришга хоҳишнинг бўлмаслигига сабаб бўлади. Парҳезшунослар қизил гўштни ҳафтасига бир марта истеъмол қилишни, вегетарианларга эса витамин қабул қилишни маслаҳат беради.
Тузли таом
Шўр ёки тузли таом ейишга организмнинг сувсизлангани сабаб бўлиши мумкин. Бир стакан сув ичинг, зайтун ёки тузланган бодринг истеъмол қилинг. Таом тайёрлаганда оддий туз ўрнига денгиз тузидан фойдаланинг.
Чой ёки қаҳва
Чой ва қаҳва ичиш яхши, лекин ҳар соатда эмас. Кофеинга ўрганиб қолиш, усиз бирон нарса билан шуғулланишга иштиёқ етишмаслиги ва бош оғришига олиб келади. Организмга кальцийнинг сўрилишига ёрдам берадиган фосфор етишмаётган бўлиши мумкинлиги сабабли ушбу ичимликлар ўрнига ёнғоқ ва писта истеъмол қилиш тавсия қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?