Фото: Freepik
Саломатлик билан боғлиқ тавсиялар ҳамиша ҳам долзарб бўлавермаслиги мумкин. Масалан, бир вақтлар аёллар соғлиги учун сирка ичиш ёки қуёшда тобланиш кераклиги маслаҳат берилган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу тавсиялар инкор этилади. Сал аввал фойдали деб ҳисобланган, аммо ЖССТ тадқиқотлар натижасига кўра, ижобий таъсирдан кўра зарари кўпроқ экани исботланган принциплар ҳақида маълумот берамиз.
Нонуштага сули ёрмаси истеъмол қилиш
Сули ёрмасидан тайёрланган, мева ва ёнғоқ қўшилган нонуштадан мазали ва фойдалироқ нонушта бўлмайди, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо ҳамиша ҳам эмас. Гап шундаки, унинг таркибида кальцийни организмга сингишига тўсқинлик қиладиган фитатлар мўл бўлади ва бу айниқса 40 ёшдан кейин хавфли саналади. Чунки бу вақтда мазкур муҳим микроэлемент организм шундоқ ҳам етишмайди. Шу сабаб ҳам сули ёрмасини ҳафтада икки ё уч мартадан кўп истеъмол қилмаслик керак.
Узоқ масофага югуриш
Югуриш кардиозўриқиш учун энг яхши вариант эканига шубҳа йўқ, аммо бошқа жисмоний фаоллик билан бирга амалга ошириш керак. Пенсильванияда кардиологлар томонидан ўтказилган тадқиқотда, кам ҳаракатда бўлган, аммо узоқ масофага югурган кишиларнинг, ўртача зўриқишдаги спорт машқлари билан мунтазам шуғулланадиганларга нисбатан камроқ яшаши аниқланган. Шу сабаб узоқ масофага югурмаслик ёки югурганда ҳам бошқа спорт машқларини ҳам бажариш тавсия қилинади.
Барра сабзавотларни кўп истеъмол қилиш
Барра сабзавотларни истеъмол қилиш сиз ўйлаганингизчалик фойдали бўлмаслиги мумкин. Бунга хом клетчаткаларнинг ҳазм тизимига фойдасидан зарари кўплиги сабаб бўлади. Қабзият, ичаклар билан боғлиқ муаммо ва қорин шишиши кузатилиши мумкин. Шунингдек, сабзавотлардаги кўплаб витамин ва микроэлементлар организмга пишган ҳолда яхшироқ сингади. Шу сабаб ҳам сабзавотларни печда пишириб ейиш тавсия қилинади.
Ширинликдан воз кечиш
Рациондан шакарни буткул қисқартириб ташлашнинг ҳожати йўқ. Чунки бундан самарадан кўра зарарли бўлиши мумкин. Олимларнинг фикрича шакарнинг эндокрин тизими, юрак қон-томирларга зарари унинг миқдори билан боғлиқ. Қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кўп саломатлик билан боғлиқ муаммо кузатилади. Аммо меъёрга амал қилинса, зарар эмас организм хусусан, мия учун энергия манбаи бўлади.
Ўсимлик сути ичиш
Агар сизда лактоза билан боғлиқ муаммо бўлмайдиган бўлса, унда оддий сутни ўсимлик сутига алмаштиришнинг ҳожати йўқ. Йўқса, организмни нафақат сут ёғлари, балки юрак қон-томир тизими ва суяк учун муҳим саналган кальцийдан ҳам бебаҳра қиласиз. Қолаверса, ўсимлик ёғларида саратон келтириб чиқариши мумкин бўлган фитоэстрогенлар мавжуд экани сабаб ҳам ушбу маҳсулотдан тийилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?