13:30 / 15.02.2021
1 877

Иммунитет учун қайси бири хавфлироқ: гамбургерми ёки шамоллаш?

Иммунитет учун қайси бири хавфлироқ: гамбургерми ёки шамоллаш?
Фото: «Домашний очаг»
Кўпроқ сайр қилиш, етарлича уйқу, жисмоний машқлар – буларнинг барчасини иммунитетни мустаҳкамлаш, вирус ва бактерияларга қарши кураш учун амалга ошириш мумкин. Аммо овқатланиш борасида маълум қоидаларга ҳамма ҳам амал қилавермайди. Айниқса, ёшлар орасида табиий маҳсулотлардан тайёрланган таомлардан кўра фастфуд егуликларига талаб кучли. Афсуски, муаммонинг боши ҳам айнан шу билан боғлиқ.

Шамоллаш ва гамбургернинг зарари бир хилми?
2018 йилда Бонн университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот шуни исботладики, тушлик ёки кечки овқат вақтида фастфуд таомлари истеъмол қилинса, организмда бир ҳафта давомида ЎРВИ юқтиргандек ҳолат юз беради. Натижада иммунитет тинимсиз курашлардан кейин янада кучсизланиб қолади.

Тадқиқотчилар тажриба учун сичқонни бир ой давомида инсонларнинг севимли тезпишар егуликлар билан озиқлантирди. Натижада жонзотда юқумли касалликдан кейин пайдо бўладиган яллиғланиш жараёни ривожланиб кетди. Тана эса том маънода хавфли бактерияларга қарши курашиш учун дарҳол ҳаракат қилди. Маълумки, ҳайвонлар қонидаги иммунитет ҳужайралари сони инсонларникига нисбатан бир неча мартага кўп.

Аммо бу ҳали унчалик ҳам ёмон ҳолат эмас. Кейинги олиб борилган тадқиқот нотўғри парҳез жараённинг деярли аксинча рўй беришини тасдиқлади. Яллиғланиш пасайганидан кейин ҳам текширув иммун тизимидаги ўзгаришларни аниқлашда давом этди. Танани турли хил касалликлардан ҳимоя қиладиган тизим доимий равишда фаолият юритса, бу соғлиқ учун унчалик ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди.

Шунинг учун ҳам соғлом овқатланиш саломатлик учун қўйилган илк қадам бўлиб, фастфуд таомлари эса организмнинг жиддий ҳужумларга дош беришда кам куч сарфланишига олиб келади. Айниқса, коронавирус пандемияси вақтида бу каби ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иммунитет учун қайси бири хавфлироқ: гамбургерми ёки шамоллаш?