Испанияда кучли тўлқинлар денгизга тортиб кетган аёлни одамлар занжир ҳосил қилиб қутқарди (видео)

1 дақиқа ўқиш3
Испанияда кучли тўлқинлар денгизга тортиб кетган аёлни одамлар занжир ҳосил қилиб қутқарди (видео)

Испаниянинг А-Корунья шаҳридаги Риасор пляжида кучли тўлқинлар соҳилда китоб ўқиб ўтирган аёлни денгизга тортиб кетди. Тахминан 10 киши бирлашиб, жонли занжир ҳосил қилди ва уни сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлди.

La Voz de Galicia нашрининг хабар беришича, воқеа 25 октябрь куни соат 14:00 атрофида содир бўлган. Аёл қирғоққа яқин жойда китоб ўқиб ўтирганида, кутилмаганда кучли тўлқин уни денгиз томон тортиб кетган.

Дастлаб бир киши аёлга ёрдам бериш учун сувга тушган, бироқ уни мустақил равишда қирғоққа олиб чиқолмаган. Шундан сўнг атрофдаги одамлар ёрдамга шошилиб, қўл ушлашган ҳолда жонли занжир ҳосил қилган. Дастлаб беш киши бошлаган қутқарув ҳаракатига яна бошқалар қўшилиб, иштирокчилар сони тахминан 10 нафарга етган. Улар биргаликда аёлни қирғоққа олиб чиқишган.

Қутқарувдан кейин аёлга соҳилнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнг у енгил гипотермия — тана ҳароратининг пасайиши ҳолати билан тез ёрдам машинасида А-Корунья университет шифохонасига олиб кетилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?