Эстонияда ғайриоддий ўсимтали кийик фотоқопқонга тушди (видео)

1 дақиқа ўқиш25
Эстонияда ғайриоддий ўсимтали кийик фотоқопқонга тушди (видео)

Эстониянинг Сааремаа оролида ўрнатилган ўрмон камераси пешонасининг ўртасида ноодатий ўсимтаси бор кийикни тасвирга олди. Ташқи кўриниши билан афсонавий яккашохли жониворни эслатадиган ҳайвон акс этган видео ижтимоий тармоқларда қизиқиш уйғотди.

Нодир кадрларни табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи Lutreola Foundation жамғармаси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди. Видеода кийик ўрмон ҳудудига ўрнатилган фотоқопқон қаршисида хотиржам ҳаракатланаётгани кўринади. Унинг пешонаси марказида кичик шох ёки қўшимча қулоққа ўхшаш ўсимта яққол кўзга ташланади.

Эстония ОАВлари хабарига кўра, мутахассислар ҳозирча видеоёзувнинг ўзидан келиб чиқиб, бу ўсимтанинг нима эканлигини аниқлай олмаган. У айнан шохми ёки бошқа турдаги ҳосилами — ҳозирча номаълум.

Маълум бўлишича, фотоқопқон дастлаб йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган Европа норкаларини кузатиш мақсадида ўрнатилган. Камера ноодатий кийикдан ташқари, камёб қора лайлакни ҳам тасвирга олган.

Lutreola Foundation 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, табиат ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш билан шуғулланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?