
Фото: Tengrinews
Шифокор ҳамда телебошловчи Александр Мясников колбаса маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиш ошқозон саратонига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, Tengrinews хабар берди.
«Барча колбаса маҳсулотлари 2015 йилда кансерогенлар рўйхатига киритилган. Колбаса расмий кансероген ҳисобланади» − дейди мутахассис «Россия 1» телеканалида.
Шифокорнинг сўзларига кўра, колбаса таркибида кўп миқдорда трансёғ ва туз бўлганлиги сабабли ушбу маҳсулотни ортиқча истеъмол қилиш организм учун зарарли саналади.
Тўғри овқатланиш мутахассислари харид қилинган колбасани уй шароитида тайёрланганига ёки гўшт маҳсулоти билан алмаштиришни маслаҳат беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар