Ҳаётдаги энг катта бойлик нима? Оғир касалликка чалинган блогернинг ҳаётидан сабоқ

Ҳаётдаги энг катта бойлик нима? Оғир касалликка чалинган блогернинг ҳаётидан сабоқ
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ошқозон саратонининг тўртинчи босқичидан вафот этган мода блогери Кирзайда Родригес ҳаётдаги энг катта бойлик пул ёки шон-шуҳрат эмас, балки соғлиқ ва яқинлар эканини таъкидлаган.
  • 2018 йил 9 сентябрда 40 ёшида ҳаётдан кўз юмган блогер ўзининг сўнгги постларида ҳашаматли ҳаёт билан касаллик давридаги қийинчиликларни таққослаб, оддий қувончларни қадрлашга чақирган.

Интернетда инсон ҳаётидаги ҳақиқий бойлик пул, шон-шуҳрат ёки дабдаба эмас, балки соғлиқ ва яқинлар эканини эслатувчи таъсирли матн тарқалмоқда. Унда гўёки 40 ёшида ошқозон саратонидан вафот этган мода блогери Кирзайда Родригеснинг сўнгги сўзлари келтирилган.

Доминикан Республикасида туғилган Кирзайда Родригес мода ва услуб ҳақидаги блоглари орқали танилган. У 2017 йил охирида ошқозон саратонининг тўртинчи босқичига чалинганини маълум қилган. Касаллик билан кураш жараёнида у даволаниш, сочларининг тўкилиши ва кундалик ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида кузатувчиларига очиқ гапириб борган.

Блогер 2018 йил 9 сентябрда 40 ёшида вафот этган. Унинг ҳаётининг сўнгги ойларида ёзган постларида соғлиқ, оила ва яқинлар қадри ҳақидаги фикрлар алоҳида ўрин тутган. Масалан, у касаллик сабаб аввалги ҳаёт тарзи ўзгаргани, овқатланиш ва оддий ҳаракатлар ҳам қийинлашгани ҳақида ёзган. Шунингдек, у яқинлари билан ўтказган вақт ва ҳаётдаги кичик қувончларни қадрлашини таъкидлаган.

Матнда муаллиф гўёки аввалги ҳашаматли ҳаёти билан касалликдан кейинги ҳолатини таққослайди. Унда қуйидаги сатрлар келтирилган:

— Менда дунёдаги энг қиммат машиналардан бири бор эди. Бугун эса ногиронлар аравачасида юрибман.

— Менинг брендим ҳашаматли кийим-кечак, пойабзал ва қимматбаҳо буюмларни сотарди. Энди эса касалхона чойшабига ўралиб ётибман.

— Ҳисобимда миллионлаб пул бор эди, аммо бугун улар менга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.

— Қасрда яшардим, бугун эса касалхонадаги тор жойда ётибман. Беш юлдузли меҳмонхоналарда дам олардим, энди эса шифохона хоналарида кун ўтказяпман.

— Юзлаб дастхатлар берганман, бугун эса имзом фақат тиббий ҳужжатларда акс этади.

— Еттита стилистим бор эди, бугун эса сочларимдан ҳам айрилганман. Шахсий самолётларда сафар қилардим, энди эса оддий эҳтиёжларимни қондириш учун ҳам ёрдамга муҳтожман.

— Энг яхши таомлардан баҳраманд бўлардим, бугун эса овқатланишим бир неча таблетка ва томчи сув билан чекланган.

Матн якунида эса инсонни ҳаёт ҳақида чуқурроқ ўйлашга ундайдиган фикрлар келтирилади:

«Пул, шон-шуҳрат ва дабдаба бугун мен учун аввалгидек аҳамиятга эга эмас. Чунки соғлиқдан қимматлироқ бойлик йўқ.

Агар соғлиғингиз, дастурхонингизда нонингиз, бошингиз узра томингиз ва ёнингизда оилангиз бўлса, ишонинг, сизда бахтли ҳаёт учун энг муҳим неъматлар бор».

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар