20:00 / 25.03.2021
3 102

Нима учун бурун битади ва бундай вақтда қандай ухлаш мумкин?

Нима учун бурун битади ва бундай вақтда қандай ухлаш мумкин?
Фото: Freepik
Бурун битиши, нафас олишнинг қийинлашиши бунинг натижасида эса мияга яхши кислород етиб бормаслигига олиб келади. Кун давомида қийинчилик келтириб чиқаргани етмагандек, ухлашга ҳам сезиларли халақит бериши мумкин.

Нимага бурун битиб қолади?
Вирус ва аллергенлар организмда бир хил реакция маҳаллий яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Шунинг ҳисобига юмшоқ тўқима ва қон томирлар шишади, натижада нафас олиш бутунлай ёки қисман чекланади. Ҳар икки бурун тешигининг бирданига битиши камдан кам ҳолларда кузатилади. Аксарият ҳолларда чап ва ўнг тешикнинг битиши ҳар 4—6 соатда ўзгариб туради.

Бунинг сабаби нимада?
Ҳаммага яхши маълум бўлган сабаблар: юқори нафас йўллари инфекцияси, ЎРВИ, грипп ва синусит ҳамда аллергенлар таъсиридан ташқари буруннинг битиши ҳаддан ортиқ қуруқ ҳаво, намликнинг кескин камайиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шишлар пайдо бўлишига сигарет тутунлари ва бошқа ҳавони зарарлайдиган моддалар, шунингдек, ҳомиладорлик, климакс билан боғлиқ гормонал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлади.

Қандай даволаш мумкин?
Энг аввало аллергенларни чеклаш керак. Қолаверса, қуйидаги тавсияларга амал қилиш ҳам яхши самара беради.

Сув ичишни канда қилмаслик
Суюқлик қанчалик кўп ичилса, шиллиқ қават шунчалик яхши намланиб, бурун битириши камаяди.

Осмонга қараб ухлаш
Ён бош билан ётганда қон кўп қуйилади ва қон томирлар кенгайиб, шиш кўпаяди. Осмонга қараб ётганда шиш камаяди ва нафас олиш осон бўлади. Туз эритмали спрейлар ҳам бурун битиши ва тумовни камайтиради.

Битган бурун билан қандай ухлаш мумкин?
Кундузи амаллаганингиз билан кечаси битган бурун ухлаш ҳақиқий муаммо. Уни бутунлай ечим топиб бўлмагани билан мавжуд симптомларни камайтириш мумкин. Уйқуга ётишдан аввал бурунни тузли эритма билан ювиш керак. Имкони бўладиган бўлса, хонага намлантирувчи восита ўрнатинг. Ё бўлмаса, сув солинган стакан қўйиб қўйинг ва бурун тешикларини намлаб туринг. Шиллиқ қават қанча яхши намланса, нафас олиш шунча яхши бўлади. Бошингизни баланд қилиб ухланг. Бу нафас олишнинг қийинлашишида яхши самара беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун бурун битади ва бундай вақтда қандай ухлаш мумкин?