Фото: «Домашний очаг»
Турмуш тарзи, ирсият, овқатланишнинг барчаси юрак саломатлигига таъсир қилади ва юрак хуружи хавфини сезиларли даражада оширади. Аммо юракка зарарли деб ҳисобланган яна бир омил мавжуд, у инфекциялардир. Шифокорлар агар қуйидаги инфекциялар билан касалланган беморлар бўлса, юрак саломатлигига эътиборли бўлишини маслаҳат беради.
Инфекция юракка қандай таъсир қилади?
Кардиологларнинг фикрига кўра, инфекциялар юрак соғлигига икки йўл билан таъсир ўтказади. Биринчиси, инфекция доимо танани интенсив ишлашга мажбур қилади ва юрак заифлашган бўлса, кучайган стресс хуружни қўзғатиш мумкин. Иккинчидан, инфекция танадаги яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида томирларда тромбларни пайдо қилади ва қон айланишида бузилишларга олиб келади.
Грипп
Грипп инфаркт ва инсульт хавфини сезиларли даражада оширадиган касалликлардан биридир. Лондонлик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ташхис қўйилганидан кейинги дастлабки кунларда хавф кескин ошади. Шунингдек, эмлашлар хавфни камайтиришга ёрдам беради ва нафақат гриппдан, балки юрак хуружидан ҳам ҳимоя қилади.
Бронхит
Ушбу нафас олиш йўллари инфекцияси юрак хуружини беш баравар, инсультни уч баробарга оширади. Энг хавфли давр касалликнинг илк кунлари бўлиб, организм тикланганидан кейинги уч ой ичида аста-секин йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун бронхит билан касалланган беморлар камида уч ой юрак саломатлигига эътиборли бўлиши зарур.
Пневмония
Маълумотларга кўра, пневмония билан касалланган беморларда юрак хуружи хавфи олти марта ошади. Шунингдек, хавфнинг ошиши касалликка чалингандан сўнг камида беш йил давомида сақланиб қолади. Пневмония билан оғриган инсонлар юрак билан боғлиқ муаммоларни эътиборсиз қолдирмаслик керак.
Пешоб йўли инфекцияси
Олиб борилган тадқиқотда 35 мингга яқин бемор иштирок этиб, пешоб йўли инфекцияси тўғридан-тўғри юрак хуружи ва инсульт хавфини 40 дан 150 фоизгача оширади.
Сепсис
Қонга инфекция тушган одамларда юрак касалликлари ва инсульт хавфи тузалгандан кейин ҳам анчагача сақланиб қолади. Чунки сепсис тизимли яллиғланишни келтириб чиқаради. Ушбу инфекция даволанганидан кейин танада узоқ вақт сақланиб қолади ва инсульт ва инфарктнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Оғиз бўшлиғи инфекцияси
Тиш саломатлиги юрак соғлиғи билан бевосита боғлиқ. Масалан, тиш касалликлари, гингивит ва периодонтит юрак касалликларини ривожланиш хавфини сезиларли даражада оширади. Шунинг учун тиш шифокорига йилига икки марта ташриф буюриш ва оғиз гигиенасига эътиборли бўлиш керак. Бу билан нафақат оғиз бўшлиғи, балки юракка ҳам ғамхўрлик қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...