Фото: Яндекс Дзен
Мия фаолияти, мушаклар, асаб тизими учун муҳим ҳисобланган калийнинг етишмаслиги саломатликда турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Сурункали чарчоқ ва ҳолсизлик
Кун давомида сурункали чарчоқ ва лоҳасликнинг кузатилиши калий танқислигидан дарак беради. Гап шундаки, ушбу минерал мушаклар қисқариши ва мия фаолияти учун муҳим саналади. Унинг етишмаслиги нафақат мия, балки бутун тананинг сустлашишига олиб келади.
Фото: Яндекс Дзен
Томир тортишиши
Мушаклар спазми, яъни назорат қилиб бўлмайдиган қисқариш аксарият ҳолларда, организмдаги мураккаб кимёвий алмашинувларда иштирок этадиган калий етишмаслиги сабаб кузатилади.
Фото: Яндекс Дзен
Ҳазм жараёнида муаммо
Калий етишмаслиги, шунингдек, ҳазм жараёнида ҳам муаммолар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Мушаклардан ташкил топгани сабаб мазкур минерал етишмаганда ошқозонда ҳам бузилиш кузатилиши, бу муаммо кўнгил айниши, овқат ҳазм бўлмаслиги билан намоён бўлиши мумкин.
Юрак уришининг тезлашиши
Аксарият ҳолларда юрак стресс хавотир, қўрқув ёки хурсандчилик сабаб тез уриши мумкин. Аммо эмоционал тинчлик вақтида ҳам бесабаб шу ҳолат кузатилса, бунга организмдаги калий танқислиги сабаб бўлиши мумкин.
Мушакларда оғриқ
Қон айланиш жараёнида муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам калийнинг етишмаслиги мушакларга таъсир кўрсатади, оқибатда оғриқ кузатилиши мумкин.
Қўл-оёқларнинг увишиб қолиши
Асаб тизими функцияси учун муҳим бўлган калийнинг танқислиги қўл ва оёқларнинг увишишига сабаб бўлиши мумкин. Калийнинг меъёрдан кам экани нервлар билан боғлиқ сигналларни сусайишига олиб келади.
Нафас олишнинг қийинлашиши
Қон ўпкаларга етарли миқдорда кирмагани сабаб ҳам калийнинг ўткир етишмаслиги нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади. Калий миқдори камайганда ўпкалар одатдаги сингари кенгая ва қисқара олмайди.
Кайфиятнинг кескин ўзгариши
Мия фаолиятида муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам калий етишмаслиги эмоционал ҳолатда ўз аксини топади. Кайфиятнинг тўсатдан, бесабаб ўзгариши сизга ушбу минерал етишмаётганидан дарак бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...