Фото: «Лиза»
Кўз ёш, жинс ва қайси йил фасли эканидан қатъи назар эҳтиёт қилиш ва сақлаш керак бўлган аъзо ҳисобланади. Шунга қарамай, ёз мавсумида кўзларни ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлади. Нималар кўз билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши ва нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қуёш нури
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари кўзнинг ичидаги парда ва кўз гавҳарига зарар етказиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам кўз пардасининг марказий қисмида дистрофик ўзгаришлар юз бериши ҳамда катаракта пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Ультрабинафша нурларидан кўзларни ҳимоя қилиш учун қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар тақиш керак. Сифатли кўзойнак нафақат ёруғликдан, балки ультрабинафша нурларининг кўзга таъсир қилишидан ҳам сақлайди. Ҳамма кўзойнак ҳам бундай хусусиятга эга эмаслигини эсда тутиб, сифатли фильтри бор моделларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Оддий, тўқ кўзойнакнинг махсус қопламаси бўлмаса, қорачиқлар кенгайиб, кўпроқ ультрабинафша нурлари киради.
Ўсимлик чанглари
Баҳор—ёз мавсумида турли ўсимлик чанглари нафақат тери, балки кўзга ҳам таъсир қилади. Айнан мазкур вақт оралиғида кўпчилик аллергик реакциялар — кўзларнинг шиши, қизариш ва қичишдан шикоят қилади. Бундай вақтда кўчадан қайтгандан кейин юзни илиқ сув билан ювиш, шифокор кўрсатмасига биноан антигистамин воситалар ҳамда аллергияга қарши томчи дорилардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Иссиқ ҳарорат, шамол ва чанг
Ёздаги жазирама, шамол, чанг ва кондиционердан фойдаланиш сабаб қуруқ кўз синдроми безовта қилиши мумкин. Бундай вақтда намлантирадиган томчи дорини ёнида олиб юриш ҳамда ўзбошимчалик билан даволанмасдан, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади.
Чўмилиш
Тақиқланган сув ҳавзаларидаги вирус, замбуруғли инфекция ва бактериал флора ҳам конъюнктивит, кератит ва блефарит сингари кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Сифатсиз косметика
Сифатсиз, арзон косметик воситалардан фойдаланиш ҳам кўз саломатлигига таъсир қилмай қолмайди. Иссиқ ҳароратда бактериялар жуда ҳам тез кўпаяди. Шу сабаб ҳам тушь, тень ва подводка қолдиқлари кўзга кириб, яллиғланиш, қичиш ва аллергик реакциялар келтириб чиқаради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...