Актриса Дилором Мирзаева Туркияга эрга тегиб, 2,5 ойда ажрашгани ва бизнеси ҳақида гапириб берди

1 дақиқа ўқиш7.6K
Актриса Дилором Мирзаева Туркияга эрга тегиб, 2,5 ойда ажрашгани ва бизнеси ҳақида гапириб берди
Актриса Дилором Мирзаева «Бир зум ТВ» YouTube каналига интервью берди. Интервью давомида актриса киноларда камнамолиги сабаби, шахсий ҳаётдаги омадсизликлари ҳамда бизнеси ҳақида сўзлаб берди.

«Яхши ниятда Туркияга турмушга чиққан эдим. Бошида ҳамма нарса яхши эди. Ичмайдиган, чекмайдиган, беш вақт намозини ўқийдиган одам эди. Сал вақт ўтгач, асл юзини кўрсата бошлади. Қўпол гапирганига бир чидадим, икки чидадим, урмоқчи бўлганида чидай олмадим. ‘Ота-онам сизга қўпол муносабат қилишингиз учун дунёга келтирмаган’, дедим ва кетдим. Туркияда яшайдиган опамнинг уйига бориб, чиптамнинг санасини ўзгартирдим ҳамда Ўзбекистонга қайтдим», — дейди актриса.

Дилором Мирзаеванинг айтишича, унинг шахсий ҳаётидаги омадсизликлар бу билан якунланмади. Актриса бир эркак билан танишиб, тўйга тайёргарлик кўраётганида унинг оилали эканини билиб қолади.

«Бошида ҳаммаси яхши, намозхон, ичмайди, чекмайди, қизлар билан юрмайди. Кейин ҳаммаси бошланади. Бир инсон билан тўйимиз бўлиши керак эди. Пандемия сабаб бўлиб, унинг оилали, тўрт фарзандли эканини билиб қолдим. У мени деб, оиласи билан ажрашмоқчи бўлди, лекин бунга рози бўлмадим. Шундан кейин одамларга, умуман ишонмай қўйдим», — дейди актриса.

Шунингдек, Дилором сериал ва киноларда кам суратга тушаётгани сабаби ҳамда тирикчилиги ҳақида ҳам гапирди.
«Шоу-бизнес мен учун хобби. Хоҳласам сериалларда рол ижро этаман, хоҳламасам йўқ. Тирикчилигим эса бизнесдан», — дейди у.

Актрисанинг айтишича, ягона фарзанди — қизи ҳозирда 16 ёшга кирди. У юридик институтга кириш учун тайёргарлик кўрмоқда.
«Қизим 16 ёшда, у ҳозир юридик институтга кириш учун тайёргарлик кўряпти. У жуда ҳам оғир, босиқ. Кўчада юрмайди, уйда ўтиради. Дарсга боради, уйга келади. Бирон жойга борса ҳам мен билан боради», — дейди актриса.

Маълумот учун, Дилором Мирзаева «Аламли орзулар», «Дард», «Сабр», «Ҳай-ҳай қизалоқ» каби фильмларда суратга тушган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?