Фото: Getty Images
Ўрикнинг фойдаси ҳақида маълумотлар ва ушбу мева қўшиб тайёрланадиган ширинлик рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Саломатлик учун фойдали эканига қарамай, ўрик меъёрдан ошириб юбориш ярамайдиган витамин, микроэлементлар ва фойдали кислоталарнинг кони саналади. Шакар миқдори бисёр экани ҳисобига эса қандли диабетдан азият чекадиганларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Шунингдек, ушбу меванинг кислотага бой шарбати ошқозон-ичак трактида муаммо келиб чиқишига олиб келиши мумкинлигини эсдан чиқармаслик керак. Кун давомида ўрик истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз бериши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Юрак ва қон томирларини мустаҳкамлайди
Барра ўрик таркибида калий банандагидан кўра камроқ бўлади. Қуритилган ўрик ва туршак эса ушбу микроэлементни ўз ичига олиш бўйича чемпион ҳисобланади. Айнан шу сабаб ҳам кардиологлар ёзги рационга ушбу меванинг қуритилганини киритишни тавсия қилади. Унинг атиги 100-150 грамми юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиши ҳамда қондаги холестерин миқдорини камайтириши мумкин.
Жигарни ҳимоя қилади
Турк олимлари томонидан каламушларда ўтказилган тадқиқотда ўрикни мунтазам равишда истеъмол қилиш билан стеатоз, яъни жигарни ёғ босиши ўртасида алоқадорлик борлиги аниқлаган. Бу боғлиқликнинг сабабли парҳезшунослар жигарининг саломатлиги ҳақида қайғурадиганларга ўрикни истеъмол қилишни тавсия қилади.
Оксидланиш стрессини камайтиради
C витамини ва токоферолнинг кони экани ҳисобига янги пишган ҳамда қуритилган ўриклар яққол антиоксидантлик хусусиятига эга ҳисобланади. Косметик воситалар ишлаб чиқарилишида ушбу маҳсулотдан тайёрланган ёғдан фойдаланилиши эса бунинг исботидир. Ундаги антиоксидантлар нафақат терига фойда беради, балки организм ҳужайраларидаги оксидланиш стрессига барҳам беради.
Озишга ёрдам беради
Организмдаги ортиқча сувни бир зумда чиқариш ва ҳазм жараёнини жадаллаштириш хусусиятига эга экани сабаб ҳам ўрик парҳезда бўлганлар учун энг яхши маҳсулотлардан бири саналади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Халқаро молия бозори шарҳи...
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"