21:30 / 10.11.2021
2 554

Пиёзни кўз ёшларсиз тўғрашнинг 8 усули

Пиёзни кўз ёшларсиз тўғрашнинг 8 усули
Фото: Pinterest
Бу ҳолат умрида бир марта бўлса ҳам пиёз тўғраган ҳар бир кишига таниш. Шунинг учун қуйида келтирилган самарали усулларни синаб кўриш орқали пиёзларни кўз ёшларсиз тўғраб кўринг.

Нима учун пиёз тўғраш жараёнида кўзлар ёшланади?
Бу сабзавот таркибидаги моддалар билан боғлиқ. Пиёз тўғралганда ҳавога LFS – Tear Factor Synthasе деб аталадиган фермент чиқарилади. У сабзавот таркибидаги аминокислоталарнинг сулфоксидларини сулфат кислотага айлантиради, бу эса ўз навбатида парчаланиб, бошқа мураккаб кимёвий бирикмани чиқаради. Бу ёш безларига таъсир қилувчи омил ҳисобланади.

Пиёзни олов ёнида тўғранг
Бу ёниб турган шам ёки газ ҳам бўлиши мумкин. Асосийси, олов туфайли иссиқлик чиқиб туради. Бу LFS ферменти концентрациясини кўз ёш безларига етиб боришини камайтиришга ёрдам беради.

Сув ичида пиёз тўғранг
Сабзавотни чуқур идишга солиб, юзаси қоплангунча совуқ сув қуйилади. Сўнгра пиёз сув ичида тўғралади, бу кўзлар ёшланмаслигига ёрдам беради.

Микротўлқинли печдан фойдаланинг
Пиёз ўрта даражада 25-30 сонияга микротўлқинли печга қўйилади. Сабзавотни узоқроқ вақтга қўйиб бўлмайди, чунки у пишиб қолади. Электромагнит тўлқинлар сабзавот таркибидаги моддаларнинг хусусиятини қисман камайтиради.

Пиёзни совитиб тўғранг
Тозаланмаган пиёз 10-15 дақиқа давомида музлаткичга қўйилади. Кейин унинг ҳарорати тушиб кетмасидан олдин тезда тўғраб олинади. Аммо музлатилган сабзавотдан қобиқни олиб ташлаш бироз қийин бўлса-да, кўзлар ёшланмайди.

Тўғраш жараёнида кўзойнак тақинг
LFS ферментини бартараф этиш учун кўзойнак ёки сузишда тақиладиган ниқобдан фойдаланиш мумкин. Албатта, бу ҳолат қулай эмас, лекин кўзлар ёшланмаслиги учун ёрдам беради.

Пиёз тўғраганда сақич чайнанг
Ажабланарлиси шундаки, ялпизли сақич кўзлар ёшланишининг олдини олишда ёрдам беради. Сақич чайналганда, асосан оғиз орқали нафас олинади, яъни ёш безларига таъсир қиладиган моддаларнинг «мақсадига» етиб бориши қийинлашади.

Пиёз тўғраганда бир стакан қайноқ сув қўйинг
Сув буғи ҳимоя тўсиғини яратишга ёрдам беради ва ҳаводаги ёшлантириш хусусиятини берувчи моддалар концентрациясини камайтиради. Албатта, бу усул ёрдамида ачишиш ҳиссини бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, аммо кўз ёшланиши сезиларли даражада камаяди.

Пиёзни сувда қолдиринг
Пиёзни тўғрашда LFS ферменти концентрациясини камайтиришнинг яна бир самарали усули сабзавотни 5-10 дақиқа давомида совуқ сувда қолдиришдир. Бу вақт ичида ёшлантирувчи моддаларнинг бир қисми сувга чиқарилади ва сабзавотни кўз ёшларисиз тўғраш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пиёзни кўз ёшларсиз тўғрашнинг 8 усули