21:10 / 13.11.2021
3 331

Гўзал ҳамда ёш кўринишнинг сири: табиий коллагенни ўз ичига олган 9 та маҳсулот

Гўзал ҳамда ёш кўринишнинг сири: табиий коллагенни ўз ичига олган 9 та маҳсулот
Фото: Pinterest
Коллаген – ёш кўриниш ва терининг эластиклиги учун масъул бўлган ҳужайраларнинг асосидир, шунингдек, тирноқларнинг мустаҳкамлиги ва соч саломатлиги учун ҳам муҳим. Ёши ўтиши билан организмда коллаген миқдори камайиб боради ва унинг табиий мувозанатини тиклаш жуда қийин. Шунинг учун организмдаги таркибни яхшилашга ёрдам берадиган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилади.

Гўшт
Коллаген оқсил бўлиб, унинг таркибини таъминлаш учун тана уни керакли маҳсулотлардан олади. Товуқ, курка ва мол гўшти танадаги коллаген даражасини оширишга ҳамда тери, соч ва тирноқларни соғлом сақлашга ёрдам беради.

Яшил нўхат
Бу сабзавот оқсил таркиби бўйича ҳақиқий чемпиондир – унинг ҳар бир порциясида 8 грамм оқсил бор. Шунингдек, улар ичак саломатлиги ва фаол метаболизм учун зарур бўлган клетчаткага бой.

Булғори қалампири
Ушбу сабзавот антиоксидантларга, шунингдек, коллаген ишлаб чиқаришда фаол иштирок этадиган C витаминига бой. Булғори қалампирни мунтазам равишда истеъмол қилиш терининг ёшлигини сақлашга ёрдам беради ва ажинлар каби қаришнинг илк белгилари билан курашади.

Сабзи
Коллаген ишлаб чиқариш учун зарур бўлган А витамини сабзи таркибида кўп. Аммо организм томонидан сўрилиши учун уни зайтун ёки кунгабоқар ёғи каби тўйинмаган ёғлар билан истеъмол қилиш керак.

Iсмалоқ ва карам
Бу сабзавотлар А, C витаминлари ва рухга бой бўлиб, улар табиий коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Ҳеч бўлмаганда ҳар куни бу сабзавотлардан тайёрланган салатни истеъмол қилиш лозим. Бу тери ва сочларни соғлом сақлашга ёрдам беради.

Чиа
Бу майда, аммо фойдали уруғлар коллаген ҳосил қилиш учун зарур бўлган оқсилга бой. Шунингдек, йогурт ёки салатларга чиа қўшиш ҳам фойдали, ҳам мазали. Бундан ташқари, чиа ичаклар фаолиятини яхшилаш учун муҳим ҳисобланади.

Ўриклар
Бу мевалар табиий коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантирадиган А витаминини ўз ичига олади. Витамин нафақат янги ўрикларда, балки унинг туршагида ҳам мавжуд. Шунинг учун уни, масалан, эрталабки жўхори унига ёки ўзини истеъмол қилиш тери учун фойдали.

Ёнғоқ
Ёнғоқ маҳсулотлари соғлом метаболизмни қўллаб-қувватлайди, ошқозон-ичак трактининг фаолиятини меъёрга келтиради ва табиий коллаген ишлаб чиқаришни ҳам рағбатлантиради. Ёнғоқ таркибида А ва C витаминлари, шунингдек, рух мавжуд. Бундан ташқари, ёнғоқ Б витаминига бой бўлиб, у терининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади.

Бульон
Парранда ёки мол гўштининг суяклари асосида тайёрланган бульон, албатта, мунтазам равишда истеъмол қилиниши керак. Бундан ташқари, ёши катталар бу каби бульонларни рационга киритиши шарт, чунки оқсил, кальций ва табиий коллагеннинг манбаидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Гўзал ҳамда ёш кўринишнинг сири: табиий коллагенни ўз ичига олган 9 та маҳсулот