Фото: «Домашний очаг»
Ушбу сеҳрли ниқобнинг барча маҳсулотлари ошхонада топилади ва натижаси худди мутахассисларники каби бўлади.
Плёнкали маскалар терини парвариш қилиш учун ажойиб восита ҳисобланади: ўлик тери зарраларини, ҳуснбузар ва қора нуқталарни олиб ташлайди, терини янада таранглаштиради.
Желатинли юз ниқоби қандай тайёрланади?
Керакли маҳсулотлар:
- 1 ош қошиқ желатин;
- 1 ош қошиқ сут;
- 3-4 таблетка фаоллаштирилган кўмир.
Дастлаб кўмир яхшилаб майдаланади, барча маҳсулотлар аралаштирилиб, микротўлқинли печга 10-15 дақиқа давомида қўйилади.
Фаоллаштирилган кўмир тешикларни чуқур тозалайди ва уларнинг ҳажмини кичрайтиради, қора нуқталарни эритади ва яллиғланиш билан курашади. Сут терини юмшатади ва оқартиради, доғлар рангини хиралаштиради. Желатин табиий коллаген бўлиб, терини таранг ва эластик қилади, шикастланган жойларда тикланиш жараёнларини тезлаштиради.
Желатин ва кўмирли юз ниқобини қандай қўллаш керак?
1. Ниқоб озгина совитилади ва пастдан юқорига қараб юзга қўлланади. Бунда косметик чўткадан фойдаланиш ёки тўғридан-тўғри бармоқлар билан суриш мумкин.
2. Лаб ва кўз атрофидаги теридан эҳтиёт бўлиш ва қош чизиғи шакли бўйлаб ишлашга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда қуритилган ниқобни олиб ташлашда терининг нозик қисмларига зарар етиши шубҳасиз.
3. Ниқоб қатламининг қалинлигини назорат қилиш лозим, ниқоб қанчалик қалинроқ қўлланса, уни олиб ташлаш осон бўлади, шунинг учун терининг баъзи жойларида ниқобни икки ёки уч марта қўллаш тавсия этилади.
4. Желатинли юз ниқоби қуригунча кутилади, юз мушаклари иложи борича бўшашиши учун ётган ҳолатда қолиш яхшироқ: 10-15 дақиқа ётиб, ниқоб тўлиқ қуритилади. Кейин юмшоқ, силлиқ, аммо бир ҳаракат билан қуритилган ниқобни пастдан бошлаб, яъни жағдан олиб ташланади.
5. Агар керак бўлса, ниқобнинг қолдиқларини илиқ сувда намланган пахта ёстиғи билан олиб ташлаш мумкин. Сўнгра юзга намлантирувчи крем суртиш тавсия этилади.
6. Ушбу ниқобни ҳафтада бир марта қўллаш мумкин. У юздаги қора нуқталарни мукаммал даражада йўқ қилади.
Ниқобга талабларга кўра бошқа маҳсулотлар ҳам қўшиш мумкин:
Ушбу ниқоб рецепти хоҳлаган маҳсулот билан бироз ўзгартирилади:
- намлик кўпроқ бўлиши учун: ярим чой қошиқ глицерин ёки сариёғ қўшиш мумкин;
- озуқавийлиги учун: ярим чой қошиқ асал, икки томчи чой дарахти мойи ёки бир чой қошиқ авокадо қўшилади. Желатинли бу юз ниқоби ажинларни йўқотишга ёрдам беради;
- терини яхшироқ тозалаш учун: бир чой қошиқ қуруқ кўк лой қўшиб, тайёрланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар